Экологик партияси марказий кенгаши Ижроия қўмитаси собиқ раиси Нарзулло Обломурадов Тошкент давлат аграр университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Нарзулло Обломуродов 2021 йил февраль ойида Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланганди. Кейинчалик у президентлик сайловида Экопартиядан номзод сифатида тасдиқланган. 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда у 670 минг 641 та овоз билан 4-ўринни эгаллаган.
2023 йил июлда Нарзулло Обломуродов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланган эди. У 2022 йилнинг 30 декабридан буён табиат ресурслари вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Кейинчалик 2023 йил июнь ойида бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан ҳам озод этилган.
Изоҳ (0)