Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, янги раҳбарни Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов жамоага таништирди.
Нодирбек Сайфуллаев тайинловга қадар Президент администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шўбаси мудири лавозимида фаолият юритаётган эди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков, олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ҳамда Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов йиғилишда иштирок этиб, Нодирбек Сайфуллаевни тайинланган янги масъулиятли вазифа билан табриклади.
Маълумот учун, Нодирбек Сайфуллаевнинг отаси Бахтиёр Сайфуллаев ҳам 2017 йилга қадар мазкур институт ректори лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)