• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Мудир вазирга қарши: Олмазор ММТБ мудири директорларга мактаб ошхонасини аукционда сотиш ҳақида топшириқ берди

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова 2024 йилнинг 28 август куни Тошкент шаҳридаги 298-мактабда ОАВ вакиллари билан учрашувда мактаб ошхоналарини аукционда сотиш тартиби бекор қилинганини, вазирлик буни назоратга олганини маълум қилганди. Шунга қарамасдан, Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемирда вазир топшириғига зид ишлар олиб борилаётгани маълум бўлгач, вазирликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси мазкур мақолага муносабат билдирди ва мактаб ошхоналарини аукцион орқали ижарага бериш тўхтатилганини такрорлади. Олмазор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Рустам Айдинов вазирлик ва бошқарма бошлиғи талабига зид ҳаракат қилмоқда. 

    Фото: Скриншот

    Бу ҳақда “Дарё”га маълумот берган манбага кўра, бўлимнинг ходимлар билан ишлашга масъули мудир Рустам Айдинов топшириғи билан тумандаги барча мактаб директорларига мактаб ошхоналарини аукцион савдога чиқаришни сўраб хат ёзишга мажбурламоқда. 

    Фото: Скриншот
    29-, 146-, 219-, 224-, 278-мактаблардан ташқари барча мактаб директорлари диққатига! Эртага (15 октябрь санаси назарда тутилмоқда) соат 13:00 га қадар намунада кўрсатилган маълумот ва объект паспортни мактабингизга тўғрилаб (фирменний бланкага ёзиб) имзо ҳамда муҳр қўйиб, ММТБ кадрлар хонасига шахсан ўзингиз олиб келиб топширишингиз сўралади. Менежерлик ўқишида ўқиётган директорлар, ўқишдан чиққанингиздан сўнг қуйидаги маълумотнома ва объект (мактаб) паспортини имзо, муҳр қўйиб ўзингиз олиб келиб соат 17:00 га қадар топширишингиз сўралади, дейди директорларга Telegram гуруҳи орқали топшириқ берган масъул Раънохон Аҳмедова. 

    Раъно Аҳмедова бўлимда ходимлар йўриқчиси сифатида ишлаб келишини тасдиқлаб, директорларга Telegram орқали берган топшириғини тан олди. Бироқ бу топшириқ мазмун-моҳиятини унча тушунмаслигини, мудир айтгани учун бажараётганини билдирди. 

    Бу нима топшириқ эканини билмайман. Менга мудир шундай топшириқ бергани учун директорлардан хат сўраяпман. Вазир буни тақиқлаганми, мен ҳозир мудирдан сўрайман, дейди “Дарё” журналистининг саволларига жавоб қайтарган масъул. 

    Олмазор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Рустам Айдинов журналистнинг бу ҳақдаги саволларига жавоб берар экан, “бундан хабарим йўқ экан, ҳозир суриштириб, аниқ маълумот бераман”, деди. Бироқ шундан сўнг мудир ҳам, Раънохон Аҳмедова ҳам телефон қўнғироқларига жавоб қайтармади. 

    Вазирликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати вазиятни изоҳлар экан, мактаб ошхоналарини аукцион орқали ижарага бериш тартиби бекор қилинганини, вазирлик ва бошқарма бундай ҳаракатга қарши эканини эслатди. Шунингдек, Олмазордаги ҳолат назоратга олинганини қўшимча қилди. 

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    18.10.2024, 12:38   Изоҳ (0)   7324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Олмазор#мактаб#мудир#вазир#ошхона

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чироқчидаги мактабнинг қўрқинчли синфхоналарида ўқувчиларга 2 йил давомида дарс ўтилган. Масъуллар эса бу ерда бир кун дарс бўлганини айтганди

    27.10.2020, 08:10

    Рўйхат: Тошкентда май ойида иссиқ сув таъминоти 4 кунга ўчирилиши белгиланган ҳудудлар

    29.04.2024, 19:05

    Тошкентда навбат мавжуд бўлмаган давлат боғчалари рўйхати эълон қилинди

    16.05.2024, 10:55

    Олмазор туманидаги мактаб ошхоналарида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳокимнинг ошхонага аралашувидан “дод” демоқда

    26.07.2024, 17:54

    Санъаткорлардан ўқитувчиларгача: Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида қатор соҳа вакилларини мукофотлади

    24.08.2024, 15:32

    Пойтахтдаги мактаблар ошхонаси тижорат масканига айланиши, мактаб директорларига босим бўлаётгани айтилмоқда

    27.08.2024, 17:49

    Тошкентдаги мактаблар ошхонасининг аукционда сотилиши тўхтатилди

    28.08.2024, 21:20

    “Дарё” дайжести: 28 августнинг энг муҳим хабарлари 

    28.08.2024, 22:53

    Жиззахда “КамАЗ” ёниб кетди

    27.09.2024, 20:20

    Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади (рўйхат)

    27.09.2024, 20:01

    Тошкентда мактаб ўқувчиси устига футбол дарвозаси тушиб кетиши оқибатида вафот этди 

    02.10.2024, 12:25

    Тошкент вилоятида 8-синф ўқувчилари мактаб стадионида жанжаллашди 

    03.10.2024, 15:25

    Тошкентдаги хусусий мактабда икки ўқитувчи 9-синф ўқувчисига куч ишлатди (видео) 

    04.10.2024, 14:55

    Тошкентдаги икки тарихий маҳаллада арт-резиденциялар тантанали очилиш маросими бўлди (фото)

    04.10.2024, 16:21

    Ўқувчисини калтаклаган хусусий мактаб ўқитувчилари жаримага тортилди

    07.10.2024, 18:56

    Тошкентда автобус ва 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди

    08.10.2024, 08:40

    Тошкентда сентябрь ойида ижара нархлари яна ошди

    10.10.2024, 17:43

    Тошкентда Spark ва Matiz тўқнашишидан бир киши ҳалок бўлди

    11.10.2024, 09:15

    Сентябрда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик бир оз пасайгани маълум қилинди 

    15.10.2024, 00:30

    Тошкентда қадимий олтин тангаларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди 

    15.10.2024, 20:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Машҳур фильмлардаги ҳамманинг эътиборидан четда қолган қўпол хатолар

    Кино | 23 май, 12:06

    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

    Реклама | 23 май, 12:00

    Ламин Ямал “Барселона”да энг кўп маош олувчи 3-футболчига айланади

    Спорт | 23 май, 11:55

    Россияда мигрант аёллар учун бепул туғуруқни тақиқлаш таклиф қилинди 

    Дунё | 23 май, 11:35

    “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида хавфсизлик учун ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва ҳарбий хизматчилар жалб этилади 

    Ўзбекистон | 23 май, 11:16

    Темур Кападзе: “Кенгайтирилган рўйхатимизда 50 нафарга яқин футболчи бор”

    Спорт | 23 май, 11:00

    Ёзги таътил бошланишидан аввал болаларда ўтказиш керак бўлган 5 та муҳим текширув

    Фарзанд | 23 май, 10:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.