Ўзбекистонда 2025 йилдан электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда 28 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда вазир ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилди, дея хабар бермоқда Spot.
Тўловни тайёр маҳсулотларни импорт қилувчилардан ёки маҳаллий аккумулятор ишлаб чиқарувчилардан ундириш режалаштирилган.
Шундай қилиб, янги солиқ электромобиллар эгаларига, шунингдек, автомобилларни тайёр ҳолда олиб кирувчи жисмоний ва юридик шахсларга тааллуқли бўлмайди, дея таъкидлади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Агар солиқ қўлланилса, у батареянинг қувватига қараб ўзгаради. Енгил электромобиллар учун тўлов 5 мингдан 10 минг сўмгача, электр юк машиналари учун эса 370 минг сўмгача бўлади.
Натижада Иқтисодий молия вазирлиги 14 миллиард сўмга яқин маблағ йиғишни кутмоқда. Кейинчалик олинган маблағларни Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигига ўтказиш режалаштирилмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг саккиз ойи давомида хориждан қиймати 166,8 миллион долларлик 12 913 та электромобиль импорт қилинган. Бу ўтган ойга нисбатан 2 минг 371 тага кўп. 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда эса қарийб 6 баробарга ошган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази берган маълумотга кўра, 2024 йил сентябрида 4,24 мингта электромобиллар сотилган, август ойида эса 1,7 минг дона сотилган.
Изоҳ (0)