• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Ўзбекистон электромобиллар даврига қандай ўтмоқда? Нархлар, имтиёзлар ва шахсий тажриба

    Одамлар манзилини яқин қилувчи автомобиль бугун янада ривожланиб, кўп қулайликларни ўзида жамламоқда. Кун сайин қизиқтириб, эҳтиёж ортиб бораётган электромобиллар ўзи қандай қулайликларга эга? Бензин ё газда юрадиган машиналардан кўра фойдалироқми ёки уни қувватлашнинг ўзи ҳам муаммоли масалами? «Дарё» электромобиллар билан боғлиқ энг актуал саволларга мутахассислардан жавоб олди.

    Электромобиль ўзи нима?

    Электромобиль – ички ёқилғи қуввати билан эмас, мустақил энергия манбаи билан ишлайдиган, бир ёки бир нечта электр двигателлари томонидан бошқариладиган автомобилдир. У шаҳарда фойдаланишга қулай, юриш қисми ва кузови енгиллаштирилган алоҳида трансмиссияли, аккумуляторлари алмаштиришга мўлжалланган ҳолда яратилади.

    Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2018 йил 13 та, 2019 йил 39 та ва 2020 йилда 131 та электромобиль импорт қилинган. 2021 йилда эса Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 16,9 млн долларига тенг бўлган 809 та электромобиль импорт қилинган.

    Электромобиллар Ўзбекистонда 2018 йилда импорт қилина бошлаган бўлса, уларни илк қувватлаш станцияси 2020 йилда ўрнатилган. 2020 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда Makro супермаркетлар тармоғи томонидан биринчи мультиразъёмли электромобилларни қувватловчи станция ўрнатилган.

    Шундан сўнг Ўзбекистон PlugShare — электромобилларни дунё бўйича қаерларда қувватлаш мумкинлигини кўрсатадиган дунё харитасида пайдо бўлди. Ушбу сайт маълумотларига кўра, 2020 йил Ўзбекистон бўйича 3 та, 2021 йил июль ойигача бўлган муддатда 25 та, ҳозирги ҳолатига кўра эса 36 та қувватлаш станцияси мавжуд. Улар:
    • Тошкент шаҳрида — 18 та
    • Тошкент вилоятида — 5 та
    • Фарғона вилоятида — 8 та
    • Наманган вилоятида — 3 та
    • Самарқанд вилоятида — 2 та

    Фото: Скриншот PlugShare

    Фото: Скриншот PlugShare

    Президент қарорига асосан 2021 йилнинг 3 февралида электромобилларни қувватлантириш станциялари «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига қарашли UNG Petro тасарруфидаги Тошкент шаҳридаги 2 та – Чилонзор тумани Байналмилал кўчаси 100А-уйдаги ҳамда Мирзо Улуғбек тумани Чинобод кўчаси бўйидаги АЁҚШда ўрнатилган.

    Ўша йилнинг февраль ойи ўрталарига келиб Makro аввалги экспериментидан илҳомланиб, Ўзбекистонда электромобиллар учун биринчи қувватлантириш станциялар тармоғини қура бошлади. Шу тариқа Ўзбекистон бўйлаб электромобиллар учун инфратузилмани ривожлантириш мақсадида турли — Makro, Megawatt, Тоk Bor, UNG Petro каби компаниялар ҳам шаҳар ва вилоятлар бўйлаб электромобиль қувватлаш станцияларини ўрнатиб келмоқда. Баъзилари эса машиналар комплектида сотиш ёки харидорнинг уйига ўрнатиб беришни ҳам йўлга қўйган.

    Давлат томонидан электромобилларга берил(ади)ган имтиёзлар

    Электромобилларнинг нафақат ҳайдовчига қулайлиги, балки экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳам фойдалилиги инобатга олиниб, Ўзбекистонда ҳам оммалаштириш мақсадида бир қанча рағбат ва имтиёзлар яратиш тизимли равишда йўлга қўйилган. Хусусан:

    • 2019 йилнинг декабрида Ўзбекистонга импорт қилинадиган электромобилларга қайта ўрнатилган божхона божи бекор қилинди;
    • импорт қилинадиган электромобиллар акциз солиғидан озод қилинди;
    • 2021 йил 14 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонунда Ўзбекистонда электромобиллар автотранспорт йиғимидан озод этилиши белгиланди;
    • жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида айтиб ўтилишича, электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш тизими яратилади;
    • электромобиллар ва уларнинг асосий таркибий қисмларини тажриба-экспериментал усулда ишлаб чиқариш базаси ташкил этилади ва уларнинг асосий бутловчи қисмлари ишлаб чиқарилади;
    • республикада ишлаб чиқарилган янги электромобилларни сотиб олганлик учун йиғим, шунингдек, электромобиллар (шу жумладан, машина тўпламлари) утилизация йиғими бекор қилинади;
    • электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғи янада ривожлантирилади.

    Ўзбекистон ҳукуматининг 2020 йил 29 декабрдаги қарорида «Ўзавтосаноат»ни фақат электродвигателда ҳаракатланувчи енгил автомобиллар ва мототранспорт воситалари ишлаб чиқаришга ўтказиш мақсади ошкор этилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурманова

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурманова

    Ўзбекистонда электромобиллар учун махсус давлат рақамлари жорий этилган. Рақам бошидаги регион тартиб рақамининг табличкаси яшил рангга ўзгартирилади. Аввалги рақамни сақлаб қолиш учун ЙПХга ариза ёзилади.

    Фото: «tadviser.ru»

    Фото: «tadviser.ru»
    Электромобилларни импорт қилишда машина нархига 15 фоиз ҚҚС ва божхона тўловлари қўшилади. Ҳозир 3 фоиз — йўл сoлиғи олиб ташланган. Масалан, ички ёнув двигателли 2020, 2021 ва 2022 йилларда чиққан автомобилларни олиб кириш нархи 40 минг доллардан юқори бўлса, 40 фоиз нархи тўланади. Одатий автомобиллардан 1х1 (тенг) миқдорда ҚҚС тўлови ундирилади. Электромобилларга эса 15 фоиз ҚҚС ва божхона тўлови тўланади. Агар электромобиль ташкилот учун харид қилинадиган бўлса, ҳисобга олинган ҚҚС олиш мумкин. Яъни сотиб олинаётган пайт автомобиль 15 фоиз ҚҚС билан сотиб олинади. Харидор сотиб олганидан кейин уни ҳисобга олинган ҚҚС қилиб, бояги 15 фоизни қайтариб олиши мумкин. Агар кейинчалик ташкилот номидан сотмоқчи бўлсангиз, сиз 15 фоиз ҚҚС тўлайсиз. Агар автомобиль 350 минг долларга олинган бўлса, 3-4 йил ўтгач, табиийки, эскиради ва 200 миллионга баҳоланса, шу нархидан ҚҚС тўланади.

    Мирвоҳидов Мирсардор Мирзоҳидович Megawatt электромобиллар сотув бўлими менежери

    Электромобилларнинг бошланғич нархлари эълонлар сайтида 10 минг доллардан бошланади.

    Қуйида баъзи турдаги электромобилларнинг экспорт қилаётган давлатдаги ва Ўзбекистондаги тахминий нархлари билан танишиш мумкин:

    Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

    Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева
    Электромобилларнинг бошқа транспорт воситаларидан фарқлари:
    • электромобиллар одатий автомобилларга нисбатан камхарж;
    • йўлларда деярли овоз чиқармай ҳаракатланади;
    • қиммат, катта ҳажмли ва ҳар доим ҳам ишончли бўлмаган тезкор ўтказмалар қутиси керак бўлмайди;
    • мотор мойи сарфламайди;
    • электромобиль рекуператив тормозидан ўзининг электрон аккумуляторини қайта қувватлаш учун фойдаланиши мумкин;
    • электроэнергия ишлаб чиқарувчи амортизаторларидан ҳам қайта қувватлаш учун фойдаланиш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурманова

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурманова

    Мутахассис: Бензин билан электр қувватлаш нархлари ўртасидаги фарқ ҳақида тасаввур пайдо бўлиши учун: тахминан, 25 минг сўмлик қувватлаш — 500 км масофага етади. Бошқа машиналарнинг бензин баки тўлдирилиши учун 400 мингдан 900 минггача пул сарфланади.

    Шахсий тажриба

    2020 йил синов тариқасида бошқариб кўргач, уни бензинли автомобиллардан анча устун, деб билган блогер Умид Гафуров ўша йилнинг сентябрь ойида электромобиль сотиб олган. У ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида янги автомобили бўйича хулосаларини ёзиб қолдирган.

    У харид қилган электромобиль тўлиқ қувватда 318 км юриши айтилган. Бироқ автомобиль тўлиқ қувват билан 280-300 км масофа босган. «Электромобилларда қишда қувват 20-30 фоиз камроқ бўлади ва шунинг ҳисобига 318 км эмас, 220-250 км атрофида юради», — деб ёзади.

    Блогернинг аниқлик киритишича, кўп қаватли уйларда яшагани учун уйда қувватлаш имкони йўқ. У фойдаланадиган қувватлаш жойида соатига 7 кВт ток берадиган станцияси бор — 1 кВт/соат қувват 450 сўм.

    Қўшимча равишда соатига 5000 сўм хизмат ҳақи мавжуд. Агар қувват тўлиб қолса ва машина олиб кетилмаса, соатига 3000 сўм автотураргоҳ тўлови ҳам бор. Таъкидланишича, бу тўлов жойни тезроқ бошқа электромобилларга бўшатишга ундаш учун қилинган.

    — Баъзи жойларда соатига 30, 40, 60 кВт/соат берадиган станциялар бор. Улар машинани 1 соатга етмай 100 фоиз қувватга тўлдириши мумкин. Лекин бундай қувватлаш аккумулятор учун зарар, – дейди Умид Гафуров. – 3,5 кВт/с бўлган қувватлаш станцияларида тўлиқ қувватлаш учун 8-10 соат вақт кетади.

    «Дарё» қўшимча маълумот олиш мақсадида Умид Гафуров билан боғланганида, у электромобиллар ҳақида ҳали ҳам ижобий фикрдалигини ва юқоридаги пост жойланганидан сўнг иккинчи, учинчи электромобилини ҳам сотиб олганини (аввалгиси билан алмаштирганини) маълум қилди ҳамда қувватлаш бўйича ушбу рақамлар билан бўлишди:

    Фото: Умид Гафуров

    Фото: Умид Гафуров

    Батарейкалар йил ўтгани сари камроқ масофага етадими?

    Умид Гафуров аккумулятор қанчалик тўғри эксплуатация қилинса, шунча кўпга етишини ёзган.

    Деярли барча ишлаб чиқарувчилар аккумуляторларга 150 минг км ёки 8 йил кафолат беради. Бу муддатдан кейин 100 фоиз эмас, 70-80 фоиз ишлайди.

    Чунки вақт ўтган сари аккумулятор деградацияга учрайди, яъни ресурси камаяди. Масалан, 300 км эмас, 200 км юрадиган бўлади. Бу ҳақда «Дарё» билан суҳбатда бўлган мутахассис қўшимча маълумотлар билан бўлишди:

    Вақт ўтган сайин ҳар нарсанинг эскириши табиий. Эски модель аккумуляторларида тўлиқ масофага етиш қуввати 1 фоизгагина камайиши мумкин. Бу ҳам кучли босим билан ҳайдаш ва катта кучланиш билан қўзғатиш оқибатида камаяди.

    Сўнгги маркали автомобилларнинг қувватини 0 фоизга тушириб, 100 фоизгача тўлдирсангиз ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмайди. 0 фоизгача ишлатиш, албатта, қувватлаш имкони яқин бўлганидагина тавсия этилади. Аввалги аккумуляторларни эса 90-95 фоизгача тўлдириш, 10 фоизга етганида станцияга улаш тавсия этилади.

    Автомобиль аккумуляторининг етиш фоизи ҳаво ҳарорати ўртача бўлганида ортиши ҳам мумкин. Аммо кун совуқ бўлганида камроқ муддатга етади. Сабаби аккумуляторда совуқда ўз ҳажми ва хусусиятини сақлаш учун ўзида захира қувват ушлаш ҳолати юзага келади.

    Мирвоҳидов Мирсардор Мирзоҳидович Megawatt электромобиллар сотув бўлими менежери

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бир марталик тўлиқ қувватлаш неча километрга етади?

    Бу машинанинг аккумулятор сиғимига боғлиқ. Масалан, бир машинада 70 кВт, бошқасида 65 кВт. Лекин 70 сиғимли автомобиль 420 км юради, 65 кВт эса 520 км масофани босишга етади. Сабаби 65 сиғимга эга электромобилнинг фақат орқа баллонлари, бошқасининг 2 та электр двигатели бўлиб, 4 орқа ва олди баллонлари ҳам тортади.

     

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурманова

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурманова

    «Баъзи компаниялар айрим маркали машиналарига қўшимча сифатида қувватлаш станцияларини ҳам бирга чиқаради. Нега барча маркаларда йўқ? Хитойни оладиган бўлсак, ҳар қадамда станциялар ўрнатилган. Ва ўз-ўзидан машина комплектида унга эҳтиёж бўлмайди. Экспортга чиқарилаётган автомобилларга эса қўшиб чиқариши мумкин», — дея изоҳ беради Мирсардор Мирзоҳидович.

    Электромобиллар экологик тоза, ичида ёнув двигатели ўрнига электродвигатель бўлгани учун ўзидан заҳарли ҳаво, карбонат ангидрид чиқармайди, суюқ ёқилғини тежашга имкон беради. Ташқаридан ҳавони фақат кондициялаш мақсадида ютади.

    Машина салонига фильтр орқали тоза ҳаво киради. Шовқинсиз ҳаракатланиши, бошқаришдан олдин қиздиришга тўғри келмаслиги – унинг қўшимча қулайликлари сифатида кўрилади. Баъзи хоҳловчилар учун унинг сунъий овоз чиқариш мосламаси мавжуд. Камхаржлиги эса биз ўзбеклар учун айни муддао.

    Мутахассис муаммо сифатида фақат қувватлашга кетадиган узоқроқ вақтни кўрсата олишини айтди. Бу, албатта, сиз фойдаланаётган станциянгиз қанча ток беришига ҳам боғлиқ. Қувватлаш станциялари ҳам ҳали етарли эмас.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурманова

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурманова

    Компания шаҳарда ўрнатган станциялари 38 волт, вилоятларга чиққанда узоқ масофаларда муаммо бўлмаслиги учун трасса бўйлаб ўрнатилган 6 та станция – 30 волт қувватлаш тезлигига эга. Бу дегани — 66 кВт ли машина аккумулятори 2 соатда тўлади.

    220 волтли станциялар уйларга ўрнатилганида фойдаланувчи машинани кечаси — фойдаланишга зарурат бўлмайдиган вақтда қувватга қўйиши мақсадга мувофиқ. Чунки машина 8 соатдан 10 соатгача 0 дан 100 фоизгача тўлиқ қувватланади.

    Агар кунлик босиладиган километрлар камроқ бўлиб, машина қуввати тугамаган бўлса, 220 волт кучланишли станцияда 3-4 соатда ҳам тўлдириш мумкин.

    Машиналарнинг эҳтиёт қисмлари ҳам бироз муаммоли масала. Бу электромобилларнинг бизда бошқа давлатларга нисбатан энди оммалашаётгани, янгилик бўлаётгани билан ҳам боғлиқ. Шунинг учун буни вақтинчалик муаммо десак хато бўлмайди.

    Ҳозир, тахминан, 70 фоиз машиналарнинг эҳтиёт қисмлари бор, 30 фоизиники эса зарур бўлганида буюртма қилинади. Улар одатда тез бузилмайдиган, уринмайдиган қисмлар бўлади. Аввалги моделларники топилиши мумкин, аммо янгилариники ёки рестайлинг, яъни баъзи ташқи кўринишига, рангига ўзгартириш киритилган машина қисмларини топиш бироз қийин. Бу ҳолларда улар буюртма қилиниб, авиақатновлар орқали олиб келинади.

    Бутун дунё экологияси ва иқтисодиёти тўғрисида қайғуриб, унинг келажакда яхшиланишига қисман ҳисса қўшиш мақсадида ички ёқилғи двигателларида ишлайдиган машиналардан аста-секин воз кечиб, ток орқали қувватлантириладиган электромобилларга тўлиқ ўтиш ҳаракатида.

    Бу бўйича Европа тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, уларда электромобилларни сотиб олганлик учун турли рағбатлар ҳам мавжуд. Масалан, Германияда электромобиль бошқарувчилари автотураргоҳлардан бепул фойдаланиши мумкин. Норвегияда эса давлатга электромобиллар энди кириб келган 90 йиллардан бошлаб, уни харид қилмоқчи бўлганлар, Европа Иттифоқига аъзо давлатларда анча қиммат бўлган импорт божидан озод қилинади.

    Ўзбекистон ҳам улар (электромобиллар)ни оммалаштириш мақсадида юқорида айтиб ўтилган имтиёзлар билан қўллаб-қувватламоқда. Имконият, рағбатлар кенгайиб, машина олишни мақсад қилганларга мотивация бўлиши, барча биргаликда табиатга фойда келтирмаса-да, зарардан асраши, албатта, келажагимиз учун ҳам фойдали.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурманова

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурманова

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» электромобиллар устида иш олиб бораётгани илк бор 2018 йил май ойида маълум бўлган эди. Компаниянинг ўша вақтдаги раҳбари Умиджон Салимов «яқин икки ой ичида электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича республика концепцияси тайёрланиши»ни билдирган эди.

    2020 йил ноябрида эса «Ўзавтосаноат»нинг тадқиқот маркази муҳандислари «ярим йил ичида» нархи 10 минг доллар атрофида бўладиган, бир марта тўлиқ қувватлантирилгач 150 километр йўл боса оладиган Labo электромобиллари ишлаб чиқарилиши мумкинлигини маълум қилган.

    «Ўзавтосаноат» компаниясининг Стратегия бўлими бошлиғи Рустам Қодиров 2021 йил март ойида UzAuto Motors’нинг Асака шаҳрида ташкил этилган матбуот анжуманида халқаро таҳлиллардан келиб чиқиб, компания прогнозлари бўйича бизнинг шароитда электромобиллар ишлаб чиқаришни 2025 йилдан кейин ўйлаб кўрса бўлишини, шу боис ҳозирда электромобиллар борасида фақат концепция йўналишида иш олиб борилаётганини айтган.

    Ўша йилнинг июнь ойида, «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умрзоқов Ўзбекистонда электромобилларни оммавий ишлаб чиқариш кичик бизнес ривожланганидан сўнг бошланишини айтиб, Damas’ни электромобиллар хизматидан оммавий фойдаланишга ўтиш йўлидаги муҳим бир кўприкка тенглаштирган.

    27.01.2022, 08:32   Изоҳ (0)   81458
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzAuto Motors — ўриндиқ иситиш модели ва магнитафонсиз автомобиллар. Жаҳон автосаноати комплектацияда нималардан воз кечмоқда?

    25.01.2022, 08:20

    Toyota дунё бўйлаб барча заводлари ёпилишини эълон қилди

    21.01.2022, 14:11

    Ретро автомобиллардан спорткарларгача: Жаҳон юлдузларининг ҳашаматли автоуловлари (фото)

    20.01.2022, 17:42

    Apple’га рақобатдош UzAuto, ўриндиқлар ўрнига кўрпача, No Insof Edition номли янги модель. Автомобиллар магнитоласиз ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабар ижтимоий тармо...

    19.01.2022, 20:13

    UzAuto Motors Lacetti ва Cobalt вақтинча магнитоласиз етказиб берилишини маълум қилди

    19.01.2022, 11:56

    «Дакар раллиси — 2022»нинг ёдда қоладиган лаҳзалари (фото)

    15.01.2022, 10:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 9 май, 19:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.