Ижтимоий тармоқларда ўсмир болани дўконда калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Аниқланишича, 16 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган озиқ-овқат дўконида фуқаро Қ.Ф. оилавий масала туфайли турмуш ўртоғининг вояга етмаган укаси Н.С. (2008 йилда туғилган ўғил бола)ни калтаклаб, унга тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ўрганиш натижасига кўра қўлланилган ҳуқуқий чоралар юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.
Фарғонада компьютер клубида жанжал кўтарган шахслар қамоққа олингани хабар қилинганди.
Ўзбекистонда 2024 йилда 469 568 киши маъмурий жавобгарликка тортилган. Кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг аксариятини майда безорилик каби ҳуқуқбузарликлар бўлган. 2024 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 77 995 нафар шахсга нисбатан 61 481 та жиноят иши кўриб чиқилган. Судланганлар сони 61 502 нафарни ташкил этиб, шундан 20 659 кишига озодликдан маҳрум қилиш ва 39 763 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, 1 080 нафар шахсга шартли ҳукм қилинган.
Изоҳ (0)