Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йили бошида олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу 10 йил аввалги кўрсаткичга қараганда қарийб 18 баробарга кўп.
Йиллар кесимида республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи хорижлик талабалар сони қуйидагича бўлган:
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузованинг “Дарё” сўровига кўра маълум қилишича, Ўзбекистондаги олийгоҳларда энг кўп Ҳиндистон фуқаролари таҳсил олмоқда.
Айни пайтда республикадаги ОТМларда ўқиётган хорижлик талабалар сони 13 186 нафарни ташкил этмоқда. Қуйида улар келган давлат ва талаблар сони 20 талиги келтилди:
- Ҳиндистон — 7779 нафар;
- Туркманистон — 1519 нафар;
- Покистон — 1259 нафар;
- Қозоғистон — 627 нафар;
- Тожикистон — 328 нафар;
- Қирғизистон — 361 нафар;
- Россия — 324 нафар;
- Хитой — 306 нафар;
- Афғонистон — 121 нафар;
- Жанубий Корея — 110 нафар;
- Иордания — 70 нафар;
- Туркия — 62 нафар;
- Озарбайжон — 51 нафар;
- Миср — 31 нафар;
- Непал — 23 нафар;
- Украина — 18 нафар;
- Бангладеш — 16 нафар;
- Саудия Арабистони — 14 нафар;
- АҚШ — 14 нафар;
- Япония — 9 нафар.
Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йили бошида 18-23 ёшдагиларни олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 47,7 фоизни ташкил қилган. Назокат Абдуқундузова 2024 йилда республикада олий таълим муассасалари сони 211 тани ташкил этганини маълум қилганди. Уларнинг 112 таси давлат, 30 таси хорижий ва 69 та нодавлат олий таълим муассасалари ҳисобланади. Ўшанда 2024/2025-ўқув йилида жами 1 миллион 167 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олиши кутилаётганини айтганди.
Изоҳ (0)