Telegramъда “Ўзбекистондаги энг даҳшатли аттракцион” деб номланган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси маълумот берди.
Мазкур видеолавҳада акс этган чархпалак аттракциони қўмитанинг масъул ходимлари томонидан дастлабки ўрганишларга кўра, Андижон шаҳри Бобур номли истироҳат боғида жойлашган. Мазкур истироҳат боғи Бобур халқаро жамоат фонди тасарруфидаги боғ бўлиб, ҳозирги кунда тадбиркор “Люкс аттракцион” МЧЖ раҳбари М.Атабаев томонидан ижарага олиниб, фаолият юритиб келинган.
Шунингдек, видеолавҳадаги тасвирланган ҳолатлар 2024 йил жорий ҳолати эмаслиги ва тасвирлар қўмита фаолияти доирасидан ташқари, яъни қўмита учун номаълум мақсадларда тасвирга олингани ва тасвирга олиш ва ундан кейинги вақтда ушбу аттракционда бахтсиз ҳодиса ва жароҳат олганлар йўқлиги маълум бўлди.
Айни пайтда боғдаги ушбу аттракцион ҳолати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётгани сабабли унинг фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Бир оз вақтдан сўнг Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳолат юзасидан эълон қилган баёнотини ўчириб юборди.
Жорий мавсум бошида Наманган ва Фарғона вилоятларидаги мавжуд истироҳат боғларидаги аттракционларнинг деярли барчаси техник кўрикдан ўтган. Фақатгина Андижон вилоятида бу кўрсаткич 60 фоизга етган. Ушбу вилоятдаги 40 фоиз боғда жойлашган аттракционларнинг ҳеч бири техник кўрикдан ўтмаган, — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, “Дарё”нинг 2023 йил мавсуми бошидаги ўрганишларига кўра, Ўзбекистондаги мавжуд 143 та истироҳат боғида жойлашган 1845 та аттракционнинг атиги 5-6 фоизи техник кўрикдан ўтказилган бўлиб, фойдаланиш учун хавфсиз деган хулоса берилган. Қолган аттракционларнинг техник ҳолати номаълум. Жорий мавсумда бу ҳолат қандай экани ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)