London Tech Week яқинда фаолиятини бошлайди, у бутун дунёдан стартаплар ва тадбиркорларни иштирок этишга таклиф қилмоқда.
Лондондаги технология ҳафталигида технология ва инновацияларнинг динамик олами ҳақида тушунча ҳосил қилиш учун Буюк Британиянинг Истанбулдаги Бош консули, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо комиссари Кенан Полео билан боғландик. Европанинг энг йирик технологиялар тадбири сифатида London Tech Week 90 дан ортиқ мамлакатлардан келган инноваторлар, инвесторлар ва технологик гигантларини бир жойга тўплайди ва глобал технологик экотизимларнинг бирлашув марказини яратади.
1. London Tech Week бутун дунё бўйлаб технологик мутахассислар учун нимаси билан аҳамиятли?
London Tech Week Европадаги энг йирик технологик тадбирдир. Бу ҳафта давомида барча инноваторлар, инвесторлар ва технологик гигантлар бирлашади. Дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатларидан вакиллар иштирокида у глобал технологик экотизим сармоя, инновация ва истеъдодлар билан кесишган марказдир.
Бу йил Буюк Британия Бизнес ва савдо департаментидаги жамоам Лондон технология ҳафталигига делегация олиб боради. Улар 12 июнда Шарқий Европа ва Марказий Осиё компаниялари учун махсус ишлаб чиқилган тадбирда иштирок этадилар.
Буюк Британияда бизнесингизни кенгайтириш орқали уни глобал миқёсда қандай ривожлантириш ҳақида асосий маълумотларни берамиз, сўнгра алоқалар ўрнатишга қаратилган тадбир бўлиб ўтади.
2. Буюк Британиянинг технология сектори глобал майдонда, айниқса Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги технологик марказларга нисбатан қандай ажралиб туради?
Буюк Британия технология компанияларининг изчил ўсиши ортидан саноат жорий йилда 1 триллион долларга етди. Бу АҚШ ва Хитойдан кейин шундай кўрсаткичга эришган учинчи давлатдир. Буюк Британияда 85 000 дан ортиқ стартап ва йирик корхоналар, шунингдек, 170 та “униcорн” компаниялар бор, бу Франция ва Германиядаги умумий кўрсаткичдан кўп.
Бу Буюк Британияда кенгайиб бораётган халқаро компаниялар бошқа G7 мамлакатлари орасида энг паст корпоратив солиқ ставкаси билан Европада деярли 450 миллион истеъмолчига етиб боришни англатади.
Бундан ташқари, қонуний тизим, бизнес учун қулай муҳит, илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш ва инновацион фикрлаш Буюк Британияни бизнесни ташкил этиш, кенгайтириш ва ривожлантириш учун энг осон бозорлардан бирига айлантиради.
Шунингдек, Британияга бутун дунёдан катта миқдорда сармоя киритилмоқда. Инвесторлар Буюк Британия технологик экотизимининг кучли томонларини тан олади. 2022 йилда стартаплар 31 миллиард доллардан ортиқ венчур капитални қабул қилди, бу Европадаги энг юқори кўрсаткичдир.
3. London Tech Week доирасида Буюк Британия технология фирмалари билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган Марказий Осиё компаниялари учун қандай имкониятлар мавжуд?
Компаниялар инвесторлар ва корхоналар билан алоқа ўрнатиш имкониятларига эга бўлади. Бундан ташқари, айтганимдек, Бизнес ва савдо департаментидаги менинг жамоам 12 июнь куни Шарқий Европа ва Марказий Осиё делегацияси учун сессия ташкил қилади. У Британияда офис очиш, бизнесни кенгайтириш, илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш имкониятлари, молиявий мажбуриятлар, иммиграция схемалари ва глобаллашувда Буюк Британиянинг кучли томонларини қамраб олади.
Шунингдек, делегация Британияга борган ва у ерда муваффақиятли бизнес юритган аввалги ўхшаш компанияларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш имкониятига эга бўлади.
Ўрганиш учун кўп нарса бор, рўйхатдан ўтишни унутманг!
4. Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги технология компаниялари Британия бозорига кираётганда қандай умумий муаммоларга дуч келишади ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун қандай чоралар кўрилмоқда?
Буюк Британияда ўз бизнесини кенгайтириш истагида бўлган Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги бизнес учун мукаммал қўллаб-қувватлаш хизматлари мавжуд. Ушбу хизматлар режалаштиришда, бозор динамикасини тушуниш, бизнес бошлаш учун тўғри жой топиш ва тадбиркорларга вақтни тежашга кўмаклашувчи хизмат кўрсатиш провайдерларини танлашда ёрдам беради, айниқса, чекланган ходимлар ва ресурсларга эга бўлиб, ўсишга ҳаракат қилаётган бизнесларга айни муддао.
Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Британиядаги жамоаларимиз сизнинг бизнес эҳтиёжларингизни ўрганишга тайёр. Шунга асосланиб, улар экотизим ҳисоботи, тартиб-қоидалар бўйича маълумот бериши ҳамда керакли алоқалар ўрнатишда кўмаклашиши мумкин.
Бундан ташқари, Британия ҳукумати яқинда “Ўз бизнесингизни кенгайтиринг” деб номланган янги портални ишга туширди. Бу бепул онлайн қўлланма бўлиб, банк ҳисобини очиш ва виза учун ариза бериш каби бизнесни ташкил этишнинг амалий босқичларидаги 2 дақиқалик босқичма-босқич жараён акс этилган қўлланмадир.
5. Буюк Британиянинг технология секторида ўсишни рағбатлантиришга қаратилган ҳукуматнинг сўнгги ташаббусларини муҳокама қила оласизми? Ушбу ўзгаришлар Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни қандай қўллаб-қувватлайди?
Биз Буюк Британиянинг 1 триллион долларлик технология саноати орқали ривожланишга тайёр бўлган барча инновацион бизнесни ҳозирда мавжуд бўлган ҳукуматнинг турли молиялаштириш манбаларидан фойдаланган ҳолда кутиб оламиз.
Тасаввур қилиш учун, Буюк Британия яқинда мамлакатни фан ва технология қудрати сифатида намоён қилиш мақсадида суперкомпьютерлар ва сунъий интеллект тадқиқотларининг кейинги авлоди учун ҳукумат томонидан 1 миллиард фунт стерлинг миқдорида маблағ ажратилишини эълон қилди.
Буюк Британияда рақамли инновациялар ва рақобатни рағбатлантирадиган истиқболли ёндашув мавжуд, у АҚШнинг венчур капитали фондларини, жумладан, Генерал Cаталйст, Sequoia ва Lightsпеед ни жалб қилган.
Лондон ҳозирда АҚШдан ташқаридаги энг яхши технологик экотизим бўлиб, бунга эрта, бошланғич ва кеч босқичдаги молиялаштириш, университет иқтидорлари, патентлар ва униcорн компаниялари ҳамда 1 миллиард доллардан ортиқ муваффақиятли таклифлар сабаб бўлди. Бу билан у Париж, Тель-Авив ва Пекин каби бошқа йирик шаҳарлардан олдинда.
6. Минтақадаги стартаплар ёки тадбиркорлар Лондон Теч ҳафталигида қандай иштирок этишлари мумкин?
Бу жуда осон — битта тугма босиш билан! Барча инновацион компанияларни London Tech Week делегациясига қўшилишга таклиф қиламиз.
Бу ерда рўйхатдан ўтинг!
London Tech Week 45 000 иштирокчини, 5 000 дан ортиқ стартапларни ва 1 000 дан ортиқ инвесторларни жалб қилади ва 75 соатлик замонавий контентни таклиф қилади. У тадбиркорлар, инвесторлар ва корпоратив технологиялар бўйича етакчилар учун бирлашиш, инновацияларни жорий этиш ва технологик тараққиётни тезлаштириш учун тенгсиз платформани тақдим этади.
Стартаплар энг яхши венчур капиталистлар, CVC ва инвесторлари билан боғланиши, минглаб корпоратив технология етакчилари билан учрашиши мумкин. Корпоратив технология етакчилари эса сунъий интеллект, квант ҳисоблаш, киберхавфсизлик, молиявий технология, маркетинг технологиялари, тоза технологиялар ва бошқа йўналишларни ўрганади.
Изоҳ (0)