Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Gentra тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 27 май куни соат тахминан 13:30 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 Бектемир—Чорбоғ автомобиль йўлининг 62-километрида (аҳоли яшаш жойидан ташқари) содир бўлган. Ҳайдовчи — 2002 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи А.К. бошқарувидаги Gentraъда қисқа туташув бўлган (автомобилнинг ёнилғи тури бензин).
Шу сабабли ёнғин юзага келган. Ушбу ҳолатда ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи автомобилдан тушиб қолган. Ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Автоулов тўлиқ ёниб кетган.
- Апрель ўрталарида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ҳаракатланиб кетаётган “Жигули” ёниб кетганди.
- Ундан олдинроқ эса Наманганда Damas,
- Тошкент шаҳрида ҳаракатдаги Orlandoда ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)