Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ҳаракатланиб кетаётган “Жигули” ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 16 апрель куни соат 12:46 да содир бўлган. И.И. ўзининг бошқарувидаги 1979 йилда ишлаб чиқарилган кўк рангли, “Ваз 21-01” (“Жигули”) автомобилида Шаҳрихон тумани “Ортиш” МФЙда ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомобиль салон қисмида ёнғин келиб чиққан.
Натижада автомобилнинг салон қисми ёнган. Қутқарувчилар 13:00 да етиб бориб, ёнғин 13:04 да ўчирилган. Ҳодиса сабаби аниқланмоқда.
Ёнғинга 1 та ёнғин қутқарув экипажи жалб этилган.
Изоҳ (0)