Андижон шаҳрида 20 май куни фуқаро уйи ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Унга кўра, 20 май куни соат 19:27 да Андижон шаҳар “Хурсандлик” МФЙ Остонагузар кўчаси 3-уйда яшовчи А.З.нинг яшаш уйининг 60 квадрат метр майдони, том, шифт қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёнган.
Ёнғин қутқарув экипажлари соат 19:31 да етиб бориб, ёнғин 19:34 да ўраб олиниб, 19:46 да ўчирилган. Ёнғинга 2 та ёнғин қутқарув экипажи жалб этилган. Уйнинг 200 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ.
Изоҳ (0)