Португалия терма жамоаси ва “Ан-Насср” клубининг 39 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду машҳур блогер Mr Beast’нинг Леброн Жеймс ва унинг ўғли Бронни Жеймсдек Криштиану ўз ўғли билан бир жамоада профессионал даражада ўйнашни режалаштиряптими, деган саволига жавоб берди.
“У ҳозир 14 ёшда, кўрамиз, оёқларим қандай аҳволда бўларкан”, деди Роналду ўзининг YouTube каналидаги видеосида.
Маълумот учун, Леброн Жеймс ва унинг ўғли Бронни биринчи марта 2024 йил 7 октябрда биргаликда майдонга тушди. Бу эса баскетбол тарихида кузатилмаган ҳодиса сифатида тарихга кирди.
Аввалроқ Роналду унинг навбатдаги меҳмони “интернетни портлатиши”ни маълум қилганди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари аргентиналик Месси футболчининг меҳмони бўлиши мумкинлигини тахмин қилди, бироқ бу YouTube’даги энг кўп обуначига эга Mr Beast бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)