Бухоро ва Навоийда саксовулларни синдирган шахсларга жами 43,8 млн сўм жарима белгиланди
Навоий вилоятининг Учқудуқ ҳамда Бухоро вилоятининг Олот туманларида назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, рейд давомида фуқаролар Р.Э. ва К.Ф. томонидан “УАЗ” русумли автомашинада Учқудуқ тумани, “Шалхар” ОФЙ чўл ҳудудидан саксовул буталари синдириб олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Натижада табиатга 10,5 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 18 млн 750 минг сўм жарима белгиланди. Улар жами 29 миллион 250 минг сўм товон тўлайдиган бўлди.
Бухоро вилоятининг Олот туманидаги рейд давомида эса саксовулга шикаст етказганлар аниқланиб, ҳуқуқбузарларга қарийб 14 миллион 625 минг сўм жарима белгиланган.
Ноқоқнуний ов билан қилиб юрган ҳуқуқбузарлар жавобгарликга тортилди.
Бухородаги саксовул ўғрилари
Сентябрь ойида Бухоро вилояти Жондор туманида саксовул буталарини синдирган фуқарога жарима қўлланилган эди. Фуқарога нисбатан 9 452 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар қўлланилганди.
Шунингдек, Бухоро вилоятида сентябрь—октябрь ойлари давомида саксовул билан боғлиқ 25 та ҳуқуқбузарлик аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Мазкур даврда 25 та ҳолатда табиатга 29 миллион 702 минг 400 сўм зарар етказилгани ҳисобланган ва 222 миллион 900 минг сўм жарима тайинланган. Ҳуқуқбузарлар жами 252 миллион 602 минг 400 сўм товон тўлашлари белгиланган.
Аввалроқ, Бухородаги чўллардан саксовул синдириб олиб кетаётган шахсларга қарийб 40 млн сўм жарима белгиланганди.
Изоҳ (1)
Issiqlik bilan taminlashmaydi ammo faqat jarimaga tortiladi. Agar shu odamlarni shuncha puli bulganda saksovul õģirlashmasdi