Siberian Wellness — гўзаллик, саломатлик ва спорт учун табиий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ноёб ва глобал бренд. Инсонлар ҳаёт сифатига сармоя киритиш, табиатга ғамхўрлик қилиш компаниянинг асосий қадриятларидан биридир. Компания 2020 йилда БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича глобал йўриқномасига қўшилган.
“Орол денгизидаги боғим”
Siberian Wellness ер сайёрасининг кўплаб минтақалари қатори Ўзбекистондаги экологик лойиҳаларни ҳам қўллаб–қувватлаб келмоқда. Масалан, компания Орол денгизининг сувсизликдан қуриган қисми ҳамда Мўйноқда дарахт экиш жараёнларида фаоллик кўрсатди.
Орол денгизи сувининг қуриши Қорақалпоғистонда экологик муаммолар авж олишига сабаб бўлган. Минтақа аҳолиси қурғоқчилик, сув ва ер ресурсларининг шўрланиши ҳамда бошқа жиддий хатарларга дуч келган. Чанг ва туз бўронлари Оролнинг 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонини қоплаган. Вазиятни барқарорлаштириш учун тезкор чоралар кўриш зарурияти туғилди. Бунда қатор лойиҳаларни амалга ошириш яхши самара беради.
Siberian Wellness ҳудудда қурғоқчилик оқибатларини бартараф этишга қартатилган “Орол денгизидаги боғим” лойиҳасини қўллаб–қувватлади. Компания вакиллари томонидан ҳудудларда дарахт экиш ишлари аллақачон бошланган. Бундай сай–ҳаракатлар натижасида айни пайтда сувсизликдан юзага келган чўл қисқараётганини кўриш мумкин.
“Биздан сайёрага 100 гектар”
Компаниянинг 70 дан ортиқ ҳамкорлари ва ходимлари Мўйноқдаги “Биздан сайёрага 100 гектар” лойиҳасида фаол иштирок этмоқда. Бунда 5 000 туп шўрга ва қурғоқчиликка чидамли манзарали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.
2023 йил октябрда эса Мўйноқ ерларига 4 000 туп саксовул кўчати ўтқазилди ва улар ҳозир униб – ўсмоқда. Акцияда Андижон, Урганч, Самарқанд, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятларидан 150 дан ортиқ тадбиркор ва кўнгиллилар иштирок этган.
Нега айнан саксовул танланди? Чунки бу ўсимликнинг ўрта ёшдаги бутасининг илдизи бир тонна қумни ушлаб тура олади. Икки ёшли саксовулзор шамол тезлигини 20 фоизга, олти йиллик тўқайзор эса 80 фоизгача пасайтиради. Шу орқали ҳавонинг чанг зарралари ва қумли тузлар билан ифлосланишини олти баробарга камайтириш мумкин.
Саксовуллар бир гектар майдонда кунига 1 200 килограммгача карбонат ангидридни ўзлаштиради ва 835 килограммгача кислород чиқаради. Шунингдек, бу ўсимлик чорва учун қўшимча озуқадир.
“100 гектар” лойиҳаси
Siberian Wellness 2020 йилнинг кузида Россия Федерацияси Новосибирск вилоятининг Сибирида бошланган “100 гектар” лойиҳасини ҳам фаол қўллаб–қувватлади. Ўшанда дастлаб 5 гектар майдонга садр кўчатлари экилганди.
2021 йилда эса “Атрофингиздаги дунё” фонди бутун дунё бўйлаб кўкаламзорлаштириш тадбирларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқди. Лойиҳа Siberian Wellnessънинг 25 йиллигига бағишланди ва унинг шарафига “25 гектар” деб номланди. Шундан сўнг, компания ҳар йили 100 гектар майдонга кўчатлар экишга қарор қилган. Шундан келиб чиқиб лойиҳа “100 гектар” номини олди.
2023 йилда 3 700 нафар сибирлик кўнгиллилар қарийб 191,9 гектар майдонга 705 096 туп дарахт экишди. Яъни белгиланган режа икки баробар ортиғи билан бажарилди ва бу фахрланишга арзийди! Лойиҳа давомида компания томонидан 305,2 гектар майдонга салкам 1,2 миллион туп дарахт экилди!
Ўзбекистонда “100 гектар”
Siberian Wellness 2024 йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистонда “100 гектар” лойиҳасини бошлади. Лойиҳа доирасида Орол денгизининг қуриб қолган майдонларига 5 000 туп саксавул кўчатини экиш режа қилинган. Бу гал дарахт экиш ишларига тошкентлик 20 нафар кўнгилли, Нукус шаҳридаги Президент мактаби тарбияланувчилари — жами 40 дан ортиқ киши қўшилди. Албатта, жараёнда 70 дан ортиқ компания ходимлари ва ҳамкорлари иштирок этмоқда.
Шу билан бирга, ташкентплоггерс канали вакиллари экофаоллар билга бирга бўлишди ва Орол денгизи тубидаги ахлатларни йиғиб, Нукусга олиб кетишди.
Siberian Wellness доим инсонлар бугун қилаётган ҳар бир иш эртанги кун учун қўшилган ҳисса эканига эътибор қаратади.
Сайт: uz.siberianhealth.com
Instagram: @siberianwellness_uzbekistan
Facebook: @siberianwellnessuzbekistan
Telegram: @swuzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)