• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иқлим ўзгариши оқибатида 2050 йилга бориб Марказий Осиё мамлакатларида сувга бўлган талаб 50 фоизгача ошиши кутилмоқда

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари гидрогел ва сув танқис бўлган ҳудудларда ундан фойдаланиш имкониятларини таҳлил қилди.

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Сўнгги йилларда дунё ҳамжамиятини қурғоқчилик, сув танқислиги, тупроқ деградацияси ва чўлланиш каби муаммолар ташвишга солмоқда. Иқлим ўзгариши оқибатида 2050 йилга бориб, Тян-Шан ва Помир тоғ тизмаларидаги жами музликларнинг 30-50 фоизгача бўлган қисми эриб кетиши ҳамда Марказий Осиё мамлакатларида сувга бўлган талаб 50 фоизгача ошиши кутилмоқда. Бунинг оқибатида Ўзбекистонда сув танқислиги ўртача 15-25 фоизга, чўлланиш даражаси эса 123 млн квадрат метрга етиши мумкин. 

    Сув тақчиллигининг ортиши уни тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш зарурлигини англатади. Германия, Япония, Хитой каби мамлакатларда ўсимликларни парвариш қилишда турли хил ноанъанавий сув тежовчи технологиялар жорий этилмоқда. 

    Мисол учун, Японияда ҳаво ҳароратига қараб шаклини ўзгартирувчи гидрогел яратилган. У эгилувчан бўлиб, сувни ўзига шимиб олганда кенгаяди ва намликни ўсимлик томирига беради. Сўнгра олдинги ҳолатига қайтади ва яна намликни йиға бошлайди. Шу боис у чўл-дашт ҳудудларидаги ўсимликларни суғоришда жуда қўл келади. 

    Хитойда чўл ҳудудидан ўтувчи 450 км магистрал йўл бўйида гидрогел ёрдамида иҳоталанган дарахтзор ва яшил қоплам барпо этилган.

    Гидрогел қишда ёмғир, қор сувларида намликни ёки ёзда суғоришдаги сувни ўзига шимиб, узоқ вақт сақлайди ҳамда ўсимликлар илдизига нам бериб туради. У ўз оғирлигидан 400-500 маротаба кўп ёмғир сувини, 200-400 маротаба кўп тупроқ намлигини юта олади. 

    Бир гектар майдонга 35-50 кг гидрогел сарфланиши ҳисобига тахминан 120-140 куб метр сув тежашга эришилади. Тувакда ўстириладиган ўсимликлар учун 50-80 фоиз, қишлоқ хўжалиги экинлари учун 20-40 фоиз сувни тежаш имконияти яратилади. Дала шароитидаги гидрогел ўз хусусиятини 2-3 йил давомида йўқотмайди. Эскирган гидрогел қолдиқлари эса тупроқ таркибини бузмайди ва ўсимликлар томонидан азотли ўғит сифатида ўзлаштирилади. 

    Гидрогел технологиясининг иқтисодий аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади:

    • гидрогел технологиясини оммавийлаштириш натижасида суғорилмайдиган жуда кўп ер ресурсларини иқтисодий фаолиятга киритишда;
    • республикамизнинг сув танқис ҳудудлари, тоғ ва тоғолди, лалмикор ҳамда дашт ерларида, (бодом, писта, ёнғоқ), Оролбўйи ва чўл ҳудудларида (саксовул, юлғин ва ҳоказо), магистрал йўл бўйларида иҳота дарахтзорлар барпо этишда;
    • шаҳарсозликни ривожлантириш, “Яшил макон”, “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш ва кўкаламзорлаштиришда (газон, гул, манзарали дарахтлар), ландшафт ва дизайнда, истироҳат боғларида;
    • чўл ҳудудларида чанг-тўзоннинг олдини олувчи “Яшил қоплам” ва иҳотазорлар барпо қилиш орқали экологик ҳолатни яхшилашда.
    19.06.2024, 22:10   Изоҳ (0)   6155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонга Ўзбекистон орқали 922 млн куб метр сув етказиб берилади

    13.05.2024, 13:25

    Ўзбекистонда ичимлик суви таъминотини яхшилашга сўнгги 7 йилда 20 трлн сўмга яқин пул сарфланди

    23.05.2024, 16:45

    “Амударёни оғир қисмат кутяпти” — иқлимшунос Ўзбекистонда сув билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани ҳақида

    15.06.2024, 22:15

    Ўзбекистонда беш ярим ойда газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 552,5 млрд сўм зарар етказилган

    19.06.2024, 21:55

    Хитой компанияси Фарғонада йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этади

    19.06.2024, 21:42

    Тошкентда Matiz йўл ўртасидаги бетон устун билан тўқнашди

    19.06.2024, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.