• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12674.37
    • RUB161.23
    • EUR14470.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Евроиттифоқ ва Ўзбекистон ўртасида визаларни соддалаштириш бўйича музокара бошлаш имконияти мавжуд” — Тойво Клаар билан суҳбат

    Жорий йил 10 июнь куни бошланган Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ҳамкорлиги: Самарқанд саммитидан бошланган йўл” мавзусида панел мунозараси бўлиб ўтди. Мулоқотда Евроиттифоқнинг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар ҳам иштирок этди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этган тадбир доирасида элчи “Дарё”га интервью бериб, айрим саволларга жавоб қайтарди.

    Toyvo Klaar
    Тойво Клаар
    Фото: “Дарё” / Исломбек Умаралиев

    Яқин келажакда Европа Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий этиши мумкинми? Бу масалада қандай фикрдасиз?

    Визага мурожаат қилиш ҳар доим ҳам осон эмас. Бунинг турли сабаблари бор. Баъзида одамлар белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилмайди. Масалан, улар визани эртага олишни исташади. Лекин афсуски, бу бир кунда амалга ошмайди. Виза масаласи фуқаролар учун юк бўлиб қолади.

    Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими доирасида визаларни соддалаштириш бўйича музокараларни бошлаш имконияти мавжуд. Бу албатта, эртага бўлиб қолмайди. Муносабатларимиз ривожланар экан, мазкур масала ҳам ижобий томонга ўзгаришига ишонаман.

    Foto: Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    Евроиттифоқда ўзбекистонлик муҳожирлар сони қанча? Улар нега Ўзбекистонда эмас, айнан Европада ўзларини ривожлантиришга интилади?

    Бу масала Ўзбекистон ҳукумати учун ҳам муҳим. Мамлакат фуқароларининг Европа Иттифоқи давлатларида ишлаш имкониятига эга бўлишларини истайди. Аксарият Евроиттифоқ аъзолари мазкур йўналишда Ўзбекистон ҳукумати билан битимлар имзолаган. Бу ижобий ҳолат албатта. Ва Ўзбекистон ҳукумати буни мамнуният билан қабул қилмоқда. Меҳнат муҳожирлари сони бўйича статистикани ҳар бир давлат алоҳида юритади. Шунинг учун менда тўлиқ статистик маълумотлар мавжуд эмас.

    Евроиттифоқ Ўзбекистонда энергетикага сармоялар киритмоқда. Иттифоққа аъзо мамлакатлар яна қайси соҳаларга инвестиция киритишни маъқул кўради?

    Европа Иттифоқи учун стратегик хом ашё муҳим соҳалардан бири. Аммо куни кеча Словакия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюрганида ўтказилган музокараларда кўрганимиздек, турли Европа давлатларининг ўзига хос саноат йўналишлари ва тажрибалари бор. Шунинг учун улар ўзларининг ихтисослашган соҳаларида Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатиш имкониятига эга.

    Европа Иттифоқининг 27 аъзо давлати биргаликда саноатнинг деярли барча соҳаларини қамраб олган. Шу боис, аниқ бир соҳага устувор деб қараш қийин.

    Менимча, Ўзбекистонда Европа инвестицияларини ошириш учун энг муҳим омил — бу муваффақиятли мисолларни кўрсатишдир. Яъни Европа компаниялари мамлакатда қандай муваффақиятли бизнес қилган, иш ўринлари яратган, фойда олган ва яхши тажриба орттирганини кўрсатиш лозим. Яхши натижалар бошқа сармоядорлар учун ҳам ижобий сигнал бўлади.

    Foto: Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    Европада ишчи кучи танқислиги мавжудми? Масалан, Германия Ўзбекистондан кўплаб ҳамшираларни ишга таклиф қилмоқда. Бу ишчи кучи етишмаслигидан далолатми?

    Ҳа, буни тан олиш керак. Европада демографик ўзгаришлар натижасида аҳолининг ёши улғайиб бормоқда. Бу эса иқтисодиётнинг айрим соҳаларида ишчи кучининг етишмаслигига олиб келяпти. Мазкур ҳолат, албатта, ҳар бир давлатда турлича кўринишда бўлиши мумкин. Лекин умумий жиҳатдан олганда, Европа давлатларининг ўзбекистонликларни ишлашга таклиф қилаётгани саховат эмас, балки реал эҳтиёж натижасидир.

    Демак, Европа Ўзбекистондаги ёшларнинг салоҳиятига ишонади?

    Албатта. Умид қиламанки, бу жараён икки йўналишда бўлади. Яъни бир одам бу ердан Европага боради, ишлайди, тажриба орттиради ва кейин Ўзбекистонга қайтиб, ўз мамлакатида билим ҳамда кўникмаларидан фойдаланади.

    Бу Европанинг узоқ муддатли стратегиясими?

    Умид қиламанки, ҳа. Чунки биз Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёда кучли ва фаровон жамиятни шакллантиришга ёрдам бермоқчимиз.

    Foto: Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    Марказий Осиё минтақасида айнан нима учун Ўзбекистон? Ахир Қирғизистон ва Қозоғистон ҳам ривожланиб бораётган давлатлар-ку?

    Биз барча мамлакатлар билан ишлаяпмиз. Масалан, Қозоғистонга нефть ва газ соҳасига кўплаб сармоялар йўналтирилган. Ўзбекистон эса аҳолиси сони бўйича минтақадаги энг йирик давлатдир. Бу жуда жозибадор омил ҳисобланади ва шу сабабли ҳам инвестиция киритишга асос бор.

    Айни пайтда бошқа давлатларга сармоя киритиш учун ҳам турли сабаблар мавжуд. Ҳар бир компания ўзига мос имкониятни топади.

    Сўнгги беш йилда Ўзбекистонда қилинган ўзгаришлар Европа бизнеслари учун осонлик яратдими?

    Менимча, имкониятлар мавжуд. Кўп ислоҳотлар амалга оширилган. Бироқ ҳанузгача Европа инвестициялари сони бошқа минтақаларга нисбатан кам. Мазкур ҳолат Европа компаниялари ҳали Ўзбекистонда кенг кўламли сармоя киритишга тўлиқ тайёр эмаслигидан далолат беради. Бу нафақат Европа учун, балки Ўзбекистон учун ҳам йўқотишдир. Шу боис Ўзбекистонга энг мақбул йўл — Европа сармояларини жалб қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишдан иборат бўлиши керак.

    Ана шундай шарт-шароитлар сифатида нималарни кўрсатган бўлардингиз?

    Энг муҳими — тенг рақобат муҳити ва шаффоф бошқарув тизими. Яъни сармоядор мамлакатга келганда фақат бугун эмас, эртага ва келаси йилда ҳам нима бўлишини аниқ билиб турсин. Қонунчилик, ҳукумат билан ишлаш механизмлари ва ҳукуматнинг сармоядорга муносабати тушунарли ва барқарор бўлиши зарур.

    “Дарё” мухбирлари Исломбек Умаралиев ва Моҳинур Султонова суҳбатлашди

    10 июн, 18:31   Изоҳ (0)   1019
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Европа Иттифоқи#Тойво Клаар#визасиз#Ўзбекистон фуқаролари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Евроиттифоқ Адлия, ички ишлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича қуйи қўмита мажлисини ўтказди

    11.11.2016, 10:13

    Тойво Клаар Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди

    11.09.2024, 17:15

    Саида Мирзиёева Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашди

    21 январ, 21:58

    Тошкентда ухлаб қолган йўловчи номига кредит олган таксичи, ЎФА президентлигини тарк этган Абдусалом Азизов, машина уриб юбориши оқибатида вафот этган 32 ёшли пиёд...

    21 январ, 23:19

    Шавкат Мирзиёев Европа иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссарини қабул қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    18 март, 14:51

    Европа Иттифоқи Ўзбекистонда гендер тенглиги бўйича янги лойиҳани ишга туширди

    26 май, 14:50

     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақид...

    4 июн, 10:38

    Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари Европа раҳбарларини Нетаньяхуга қарши чиқишга ундамоқда

    3 июн, 18:16

    АҚШ Суриядаги ҳарбий базаларининг аксариятини ёпади

    4 июн, 11:59

    Италия 1 500 нафар ўзбекистонликни иш билан таъминламоқчи

    4 июн, 19:29

    Европа Иттифоқи чет элдаги фойдали қазилмаларни ўзлаштиришни бошлайди

    5 июн, 13:41

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    6 июн, 18:50

    Трамп Германияга рус гази ўрнига Американикини таклиф қилди

    7 июн, 11:05

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    7 июн, 20:00

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    8 июн, 10:20

    Франция Украинада дрон ишлаб чиқаради

    9 июн, 08:54

    Европада қизамиқдан касалланиш ҳолатлари тез суръатда кўпаймоқда

    9 июн, 13:22

    Ўзбекистонда Mobiuz сотувга қўйилди

    10 июн, 11:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарё тоғ ва адирликларига сел келди

    Ўзбекистон | 11 июн, 18:35

    Орландо Блум “Кариб денгизи қароқчилари”га қайтиш истаги борлигини айтди

    Кино | 11 июн, 18:25

    Бухорода эркак эчкиэмар оғзига нос солиб, шафқатсиз муносабатда бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 11 июн, 18:05

    Болалар хонасида оддий сода нима учун керак? 3 фойдали лайфҳак

    Лайфстайл | 11 июн, 17:57

    Илон Маск Трамп ҳақидаги баъзи постларидан афсусдалигини билдирди

    Дунё | 11 июн, 17:50

    Месси ва Хамес Родригес майдонда оғзаки “жангга” киришди (видео)

    Спорт | 11 июн, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.