Тойво Клаар Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Вазирнинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги яқин алоқаларни сезиларли натижалар билан бойитган ҳолда ҳисса қўшиш тарафдори.
“Бугунги учрашувимиз кун тартибидан Ўзбекистон—Европа Иттифоқи ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва долзарб глобал масалалар ўрин олди. Ишончимиз комилки, жаноб элчининг тажрибаси ва минтақамиз бўйича кенг билими унинг мамлакатимиздаги дипломатик миссияси самарали бўлишига хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Июль ойида Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Шарлотт Адриан билан учрашув ўтказган эди.
Изоҳ (0)