Ижтимоий тармоқларда аёл қизи Москвада ўлдирилгани, қотил уни уй ертўласига кўмиб қўйганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Бухоро вилояти судлари ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг 20 майдаги ҳукми билан А.М. марҳум М.Р.ни (мурожаат қилган аёлнинг қизи) қасддан ўлдирганликда айбдор деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ушбу жиноят иши Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўрилиб, биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Эндиликда апелляция инстанциясининг 11 июлдаги ажримидан норози тарафлар, шу жумладан, жабрланувчининг қонуний вакили деб топилган аёл ҳам, қонунда белгиланган тартибда Бухоро вилоят судининг тафтиш инстанциясига шикоят бериш ёки протест келтиришга ҳақли экани таъкидланди.
Сурхондарё вилоятида эркак қайнукаси томонидан, Самарқандда 70 ёшли эркак 60 ёшли қайнукаси томонидан пичоқланганди. Бухорода эр жанжал сабаб хотинини пичоқлагани, Жиззахда эр рашк сабаб аввал хотинини, кейин эса ўзини пичоқлаб ўлдиргани, Вобкент туманида маст фуқаро қайнукасини пичоқлагани тўғрисида хабар берилганди.
- Чинозда 25 ёшли эркак хотини ва қайнанасини қасддан ўлдирди.
- Фарғонада эркак бир гуруҳ дўстлари билан собиқ куёвини дўппослади.
- Чинозда ука ўз опасини ўлдириб, 7 кун уйда сақлади.
- Самарқандда қайнона келинини қувватлагич сими билан бўғиб ўлдирди.
- Андижонлик ўқитувчи аёл пичоқлаб ўлдирилди. Гумонланувчи эр қўлга олинди.
- Наманганда эркак дўконда хотинини пичоқлаб ўлдирди.
- Сурхондарёда аёлига тазйиқ ўтказган эркак қамалди.
Изоҳ (0)