3D-моделлаштириш бўйича мутахассис Сисеро Мораэс биринчи марта Людвиг ван Бетховеннинг ташқи кўринишини тиклади. Бу ҳақда Daily Mail OrtogОnLineМаg журналида чоп этилган тадқиқотга таяниб хабар берди.
Иш давомида 1863 йилда Бонн музейи буюртмаси бўйича олинган Бетховен бош суягининг фотосуратлари ва 1888 йилда тўпланган ўлчовлар ишлатилган. Томография ва европаликларда юмшоқ тўқималарнинг қалинлиги тўғрисидаги маълумотлар ёрдамида бир хил бош суягининг модели 3D-графикада қайта яратилди.

Шундан сўнг образ сочлар, кийимлар ва юз ифодаси билан тўлдирилди. Ушбу деталлар рассом Иозеф Карл Штилернинг 1820 йилдаги портрети асосида қайта яратилган. Элементларнинг бир қисми нейрон тармоқ ёрдамида қайта ишланган.
Композиторнинг бош суяги шикастланган бўлишига қарамай — унда кесмалар излари кўриниб турибди — унинг ишонарли қиёфасини яратишга муваффақ бўлинди. “Аввал бош суяги фотосуратлари асосида икки ўлчовли контурларни, фронтал ва ён томонларини яратдим. Кейин суратларнинг пропорция лари асосида бош суягининг уч ўлчовли моделини қурдим. Сўнгра, тирик европаликларнинг маълумотлари асосида юмшоқ тўқималарнинг қалинлигини қўшдим, бурун шакли ва юз контурини аниқладим. Буларнинг барчаси асосий тасвирни олиш имконини берди”, деб тушунтирди мутахассис.
Бундан ташқари, Бетховен замондошларининг унинг хатти-ҳаракатлари ҳақидаги ноаниқ ёзувларига қарамай, Мораэс композиторнинг ички зўриқиши ва ажойиб иш қобилияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, муаллиф мусиқадан таянч топган ва ҳаёт қийинчиликларини ижод орқали енгиб ўтган.
Аввалроқ маълум бўлишича, Бетховеннинг ДНК таҳлили унинг мусиқага генетик мойиллиги пастлигини кўрсатган. Хусусан, олимлар композитор ритмларни синхронлаштириш учун муҳим табиий қобилиятларга эга эмаслигини аниқлашди.
Изоҳ (0)