Яқин Шарқда, хусусан, Исроил ва Эрон ўртасидаги вазият кескинлашгани сабабли, FIFA Исроил клубларида тўп сураётган легионерларга ҳеч қандай компенсациясиз клубни тарк этишга рухсат бериши мумкин. Бу ҳақда The One нашрига таяниб Euro-Football хабар бермоқда.

Аввалроқ Исроилнинг Beeр-Шеванинг “Ҳапоэл” клуби португалиялик футболчи Юри Медейрушни қўйиб юборгани маълум бўлди. Футболчи минтақадаги вазият туфайли ўз хавфсизлигидан хавотирга тушгани сабабли клубни тарк этишга қарор қилган. Шунингдек, “Ҳапоэл Ҳаифа” билан шартнома имзолаган яна бир португалиялик — Робиню ҳам Исроилга учиб келмаган ва жамоага қўшилмаган.
FIFA ушбу масалада илгари ҳам шунга ўхшаш қарорлар қабул қилган эди. Жумладан, 2022 йилда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро бошланганидан сўнг, Россия Премьер Лигасидаги легионерларга ҳам шартномани бир томонлама бекор қилиш имконияти берилган эди.
Шунга қарамай, ҳозирча Исроил клубларининг халқаро мусобақалардан четлатилиши ҳақида ҳеч қандай расмий қарор йўқ. Бу қарор уларнинг Европанинг турли мусобақаларида иштирокини ҳозирча тақиқламайди.
Изоҳ (0)