• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Етакчисиз қолган Нидерландия. Ким тарихга киради: Украина, Австрия ёки дебютант Македония? Евро—2020 C гуруҳи ҳақида

    Коронавирус пандемияси сабаб бир йилга муддатга кечиктирилган футбол бўйича Европа чемпионати—2020 11 июндан 11 июлга қадар минтақанинг ўнта шаҳрида бўлиб ўтади. «Дарё» Евро—2020 олдидан терма жамоалар ва гуруҳлардаги ҳолатга қисқа шарҳ бериб ўтади. Мазкур сонда C гуруҳи вакилларига тўхталиб ўтамиз.

    C гуруҳи
    • Нидерландия
    • Австрия
    • Украина
    • Македония

    Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

    Нидерландия

    • Бош мураббий: Франк де Бур
    • ФИФА рейтинги: 16-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: Чемпион (1988)
    • Юлдуз футболчилар: Френки де Йонг, Маттейс де Лигт, Мемфис Депай.
    Евро—2020 саралаши бўлиб ўтган 2019 йилда Нидерландия ажойиб ўйинлари билан ёдда қолганди. Жамоанинг саралаш босқичидаги биргина мағлубияти Германияга қарши баҳсда қайд этилган. Шунингдек, ўша йилда яна бир мағлубият Миллат Лигаси финалида Португалиядан қабул қилиб олинганди. Бироқ немисларга қарши жавоб ўйинида «учар голландлар» рақиб дарвозасига тўртта тўп киритган ҳолда ғалаба қозонишни уддалади. Шунингдек, Рональд Куман шогирдлари кучли рақобатчи бўлган Шимолий Ирландиядан яхшироқ натижа қайд этган ва гуруҳда иккинчи ўрин билан финал босқичига йўл олганди.

    Фото: AFP

    Бу орада жамоада мураббий алмашди, Рональд Куман «Барселона» таклифига йўқ дея олмади. Аслида мутахассиснинг мақсади 2020 йилнинг ёзида мусобақани ўтказиб, кейин Каталонияга йўл олиш бўлганди, бироқ коронавирус пандемияси бу режаларни чиппакка чиқарди. Терма жамоани сўнгги йилларнинг энг омадсиз мутахассисларидан бири — Франк де Бур қабул қилиб олди. Ҳозирча жамоа де Бур қўл остида ёмон ўйнамаяпти. Унинг бахтига нидерландлар Евро—2020 да ўртамиёна гуруҳга тушди. Ортда қолган мавсумни жароҳат сабаб ўтказиб юборган Виржил ван Дейк ушбу турнирда иштирок этмаслигини маълум қилди. Бироқ усиз ҳам жамоа гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал эта олиши катта эҳтимол, аммо катта жамоаларга қарши ўйинларда нима бўлиши кейин билиб оламиз.

    Нидерландиянинг Евро—2020 учун қайдномаси:

    Дарвозабонлар: Яспер Силлессен («Валенсия»), Тим Крул («Норвич»), Мартен Стекеленбург («Аякс»);

    Ҳимоячилар: Патрик ван Анҳолт («Кристал Пэлас»), Натан Аке («Манчестер Сити»), Дейли Блинд, Юрриен Тимбер (иккиси «Аякс»), Дензел Думфрис («ПСВ»), Маттейс де Лигт («Ювентус»), Йоэл Велтман («Брайтон»), Стефан де Врей («Интер»), Оуэн Вейндал («АЗ»);

    Ярим ҳимоячилар: Донни ван де Бек («Манчестер Юнайтед»), Райан Гравенберҳ, Деви Классен (иккиси «Аякс»), Френки де Йонг («Барселона»), Тен Копмейнерс («АЗ»), Мартен де Рон («Аталанта»), Жоржиньо Вейналдум («Ливерпуль»);

    Ҳужумчилар: Стевен Бергейс («Фейеноорд»), Мемфис Депай («Лион»), Коди Гакпо, Дониэлл Мален (иккиси «ПСВ»), Люк де Йонг («Севилья»), Квинси Промес («Спартак»), Ваут Вегорст («Вольфсбург»).

    Нидерландия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Нидерландия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Австрия

    • Бош мураббий: Франко Фода
    • ФИФА рейтинги: 23-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи (2008, 2016)
    • Юлдуз футболчилар: Давид Алаба, Марсель Забитцер.
    Саралаш босқичи Австрия учун осон ўтгани йўқ. Жамоа Польша, Македония, Словения ва Исроил каби деярли бир хил даражада бўлган терма жамоаларга қарши курашди. Якунда Польшадан кейинги ўринни олиб, Евро—2020 масаласини ҳал қилди.

    Фото: Twitter

    Сўнгги бир неча йил ичида Австриянинг таркиби анча шаклланиб қолди. Авваллари фақат Алаба номи таниш бўлган бўлса, ҳозирда унинг қаторига Забитцер, Баумгартлингер, Лаймер, Арнаутович каби номлар қўшилди. Жамоа Европа чемпионатида ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этиш учун жуда қулай имкониятга эга. Шу вақтга қадар гуруҳ босқичидан у ёғига ўта олмаган Австрия ўзи билан деярли бир хил савиядаги Украина ва ўртамиёна Македонияга қарши муваффақиятли ўйин кўрсата олса бўлгани.

    Австрия Евро—2020 учун қуйидаги таркибни танлаб олди:

    Дарвозабонлар: Даниэль Баҳманн («Уотфорд»), Павао Перван («Вольфсбург»), Александер Шлагер («ЛАСК»);

    Ҳимоячилар: Давид Алаба («Бавария» / «Реал»), Александар Драгович («Байер»), Марко Фридль («Вердер»), Мартин Ҳинтереггер («Айнтрахт»), Штефан Лайнер («Боруссия М»), Филипп Линҳарт («Фрайбург»), Штефан Пош («Ҳоффенҳайм»), Кристофер Триммел («Унион»), Андреас Ульмер («Зальцбург»);

    Ярим ҳимоячилар: Юлиан Баумгартлингер («Байер»), Кристоф Баумгартнер («Ҳоффенҳайм»), Флориан Гриллич («Ҳоффенҳайм»), Штефан Илсанкер («Айнтрахт»), Конрад Лаймер («Лейпциг»), Валентино Лазаро («Интер»), Марсель Забитцер («Лейпциг»), Луис Шауб («Люцерн»), Ксавер Шлагер («Вольфсбург»), Алессандро Шопф («Шалке»);

    Ҳужумчилар: Марко Арнаутович («Шанхай Порт»), Михаэль Грегорич («Аугсбург»), Саша Калайжич («Штутгарт»), Карим Онисиво («Майнц»).

    Австрия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Австрия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Украина

    • Бош мураббий: Андрей Шевченко
    • ФИФА рейтинги: 24-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи (2012, 2016)
    • Юлдуз футболчилар: Александр Зинченко, Руслан Малиновски, Андрей Ярмоленко.
    Саралаш босқичини фантастик руҳда ўтказган Андрей Шевченко шогирдлари Португалияни ортда қолдириб, биринчи ўрин билан Евро—2020 га йўл олганди. Шунингдек, гуруҳда Сербия 3-ўрин билан қолиб кетганди. Украинлар саралашда бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган: Португалияга қарши ўйинда битта дуранг ва битта ғалаба қайд этилган, Сербия эса уй ўйинида 5:0 ҳисобида доғда қолдирилганди.

    Фото: Twitter

    Жамоа таркиби асосан «Динамо Киев» ва «Шахтёр» клуби вакилларидан шакллантирилган. Зинченко, Малиновски ва Ярмоленко каби юлдузлар эса уларга йўлбошчи бўлади. Украина гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўта олса, худди Австрия ва Македония каби ўз тарихида янги саҳифа очиши мумкин бўлади. Бу вақтга қадар жамоанинг энг яхши натижаси гуруҳ боқичи бўлган.

    Украинанинг Евро—2020 учун қайдномаси:

    Дарвозабонлар: Георгий Бушчан («Динамо Киев»), Андрей Пятов («Шахтёр»), Анатолий Трубин («Шахтёр»).

    Ҳимоячилар: Эдуард Собол («Брюгге»), Сергей Кривсов, Николай Матвиенко («Шахтёр»), Иля Забарний, Денис Попов, Александр Тимчик, Виталий Миколенко, Александр Караваев (барчаси «Динамо Киев»);

    Ярим ҳимоячилар: Сергей Сидорчук, Николай Шапаренко, Виктор Циганков (барчаси «Динамо Киев»), Руслан Малиновский («Аталанта»), Марлос, Тарас Степаненко, Георгий Судаков (барчаси «Шахтёр»), Евгений Макаренко («Кортрейк»), Александр Зинченко («Манчестер Сити»), Андрей Ярмоленко («Вест Ҳэм»), Александр Зубков («Ференцварош»), Роман Безус («Гент»);

    Ҳужумчилар: Роман Яремчук («Гент»), Артём Беседин («Динамо Киев»), Артём Довбик («Днепр-1»).

    Украина терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Украина терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Македония

    • Бош мураббий: Игорь Ангеловский
    • ФИФА рейтинги: 62-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: — (дебют)
    • Юлдуз футболчилар: Горан Пандев, Энис Бардҳи.
    Македонлар саралаш босқичида учинчи ўринни олди ва аслини олганда мусобақа йўлланмасидан қуруқ қолганди. Бироқ УЕФА ташкил этган Миллатлар Лигасидаги натижалари орқали ўтиш ўйинларида иштирок этди. Ярим финалда Косовани мағлуб этган жамоа финалда Грузияни енгди ва ўз тарихида биринчи марта Европа чемпионати йўлланмасига эга чиқди.

    Фото: Getty Images

    Терма жамоа камтарона таркибга эга ва алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин бўлган футболчилар саноқли. Улардан бири сифатида «Женоа» ҳужумчиси Горан Пандевни кўрсатиш мумкин. Катта эҳтимол билан бу 37 ёшли футболчи учун сўнгги катта мусобақа бўлади.

    Македониянинг Евро—2020 учун қайдномаси:

    Дарвозабонлар: Столе Димитриевски («Райо Вальекано»), Дамиан Шишковски («Докса»), Ристо Янков («Работнички»);

    Ҳимоячилар: Стефан Ристовски («Динамо Загреб»), Дарко Велковски («Риека»), Висап Муслиу («Феҳервар»), Эзгиян Алиоски («Лидс»), Эгзон Бейтулай («Шкендия»), Кире Ристевски («Уйпешт»), Жеко Зайков («Шарлеруа»);

    Ярим ҳимоячилар: Ариан Адеми («Динамо Загреб»), Бобан Николов («Лечче»), Энис Бардҳи («Леванте»), Элиф Элмас («Наполи»), Стефан Спировски («АЭК»), Тихомир Костадинов («Ружомберок»), Ферҳан Ҳасани («Партизани»), Даниэль Аврамовски («Кайсериспор»), Маржан Радески («Академия Пандева»);

    Ҳужумчилар: Горан Пандев («Женоа»), Александр Трайковски («Мальорка»), Иван Тричковски («АЭК»), Влатко Стояновски («Шамбли»), Дарко Чурлинов («Штутгарт»), Милан Ристовски («Спартак Трнава»), Крсте Велкоски («Сараево»).

    Македония терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Македония терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Европа чемпионати 11 июнда Туркия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланади. Мусобақанинг финал ўйини 11 июлга мўлжалланган.

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

    Мавзуга доир:

    • Уч йилдан буён ютқазмаётган Италия, эски мавқейига қайтаётган Туркия, «аждарлар» ва «банкирлар». Евро—2020 А гуруҳи ҳақида
    • Юлдузларга тўла Бельгия, Россия яна «қизил иблислар»га қарши, дебютант финлар ва «алвон гвардия». Евро—2020 B гуруҳи ҳақида

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    07.06.2021, 05:12   Изоҳ (0)   38275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўртоқлик ўйини. Бельгия Лукакунинг голи эвазига Хорватиядан устун келди

    07.06.2021, 01:49

    Ойбек Бозоров дисквалификация сабабли Сингапурга қарши ўйинни ўтказиб юборади. Вадим Абрамов ҳам буни яқинда билган

    07.06.2021, 00:55

    Ўртоқлик ўйинлари. Рэшфорднинг пенлатидан урган голи Англияга ғалаба келтирди, Нидерландия эса Грузияни йирик ҳисобда таслим этди

    06.06.2021, 23:14

    Йил шоуси. Енгилмас Флойд Мейвезер 7 июнь тонгида блогерга қарши жанг қилади

    06.06.2021, 21:44

    Вадим Абрамов: «Саудия Арабистони бу мусобақада устунликка эга»

    06.06.2021, 18:34

    «Интер»ни чемпион қилган Антонио Контенинг клубдан кетишига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

    06.06.2021, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13

    Украина Россия ҳарбий аэродромларига ҳужумга 1,5 йил тайёргарлик кўрган — ОАВ (фото)

    Дунё | 1 июн, 20:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.