Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Сидней шаҳрида Малайзиянинг «Даърул Таъзим» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Сиднейдаги Парамата шаҳрида ўтказилган учрашувда Миржалол Қосимов жамоаси устунликка эришди ва якунда рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида голларга Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов ва Санжар Турсуновлар муаллифлик қилишган.
Мазкур ўйин Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Осиё Кубоги баҳсларидан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашуви бўлди. Миржалол Қосимов жамоаси Сиднейда Осиё Кубогига тайёргарлик кўришда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги 1-турида 10 январь куни КХДР терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ўртоқлик учрашуви. 6 январь. Сидней.
Ўзбекистон - «Жоҳор Даърул Таъзим» 4:1
Голлар: Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Санжар Турсунов
Изоҳ (0)