• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентнинг “Спутник” массивини янгилаш ишлари бошланди

    Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида яшаш учун яроқсиз бўлган 409 та икки қаватли ёғоч уйлардан иборат “Йўлдош” (илгари “Спутник” массиви деб номланган) мавзесини янгилаш ишлари бошланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Tashkent Invest компанияси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: AsiaTerra

    Маълум қилинишича, ушбу уйлар аҳолиси учун “Гулшанобод” маҳалласида “Янги маҳалла” турар-жой мажмуаси барпо этилади. Лойиҳа GC-Group Industries МЧЖ томонидан 2024—2027 йиллар давомида 24 гектар майдонни қамраб олган ҳудудда амалга оширилади.

    Мажмуа ҳудудида 13 392 та хонадонга мўлжалланган 93 та 16 қаватли замонавий уй қурилади. Инфратузилмага 1600 ўқувчига мўлжалланган мактаб, 600 ўринли болалар боғчаси ва сунъий кўл киради. Уйларнинг биринчи қаватлари яшаш учун мўлжалланмаган бўлиб, маиший хизмат кўрсатиш зоналари ҳамда ерусти ва ерости автотураргоҳлар жойлаштирилади.

    Қайд этилишича, ҳозирда шартномалар тузиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    “Йўлдош” мавзеси ҳақида

    “Йўлдош” мавзеси  ҳудудида аҳоли 1966 йилнинг ёзида яшай бошлаган. Шаҳарликлар учун уй-жой масаласининг вақтинчалик ечими сифатида тўрт юздан ортиқ икки қаватли ёғоч уйлар қурилган.

    Tashkent Invest компанияси хабарида қайд этилишича, ҳозирги пайтда бундай уй-жойлар маънан эскирган ва хонадонларнинг кичик майдони (ҳар бир кишига 16 квадрат метрдан кам) ҳамда оддий маиший шароитларнинг йўқлиги сабабли сифатли уй-жойга қўйиладиган замонавий талабларга жавоб бермайди.

    Аксарият уйларнинг ёғоч қурилиш конструкциялари ва муҳандислик тармоқлари юқори даражада жисмоний эскирган, шунингдек, энергия тежамкор эмас ва ёнғин хавфи юқори.

    “Бундай уйларда яшаш шаҳарликлар учун ноқулай ва ҳатто хавфлидир”, дейилади компания хабарида

    “Йўлдош” мавзесини реновация қилиш дастури

    Фото: AsiaTerra

    Ушбу муаммонинг ечими сифатида мазкур ҳудудни реновация қилиш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, у қуйидаги босқичлардан иборат:

    1) “Йўлдош” мавзеси  ҳудуди кўп йиллардан буён экологик тизимга салмоқли ҳисса қўшаётган чинор (платан), липа, эман ва бошқа турдаги дарахтлардан иборат яшил ўсимликлар билан қалин қопланганлиги сабабли реновацияни бошқа жойда амалга оширишга қарор қилинди. Ушбу ечим кислород ишлаб чиқариш ва экологик мувозанатни сақлашга ёрдам берадиган ноёб табиий шароитларни сақлаб қолиш имконини беради. Массив аҳолисини кўчириш учун шу тумандаги яқин ҳудудлар ажратилди, бу уларга одатий инфратузилма ва маҳалла билан алоқани сақлаб қолиш имконини беради.

    2) Ушбу масалани ҳал қилиш учун бир нечта жой ўрганилиб, “Гулшонобод” маҳалласи ҳудудининг барча мезонларга жавоб берадиган ва “Йўлдош” мавзеси дан 1500 метрдан ортиқ бўлмаган масофада жойлашган ер участкаси танланди.

    3) Tashkent Invest АЖ қурувчи компания билан биргаликда замонавий шаҳарда замонавий туман лойиҳаси ва концепциясини ишлаб чиқмоқда, унда замон талабларига жавоб берадиган ижтимоий, транспорт ва коммунал инфратузилма назарда тутилади. Хонадонларнинг дастлабки ва охирги пардозлашига алоҳида эътибор қаратилади.

    4) Ушбу лойиҳа қурилиш компанияси билан тузилган инвестиция шартномаси асосида амалга оширилади, унда квартираларни давлат уй-жой фондига бериш шартлари акс эттирилган.

    5) 2018 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-474-сон қонуни ва 2019 йил 7 ноябрдаги ЎРҚ-581-сон қонунига мувофиқ “Йўлдош” мавзеси  аҳолисини кўчириш амалга оширилганда, шунингдек, жамоатчилик муҳокамаси натижаларига кўра, аҳолига замонавий талабларга жавоб берадиган тенг қийматли квартиралар (масалан, эски уйдаги 1 хонали уй ўрнига янги уйдаги 1 хонали уй) берилади.

    Муҳтож аҳолига янги уйга кўчиб ўтишда ёрдам кўрсатилади.

    Бундан ташқари, аҳоли ўз уй-жойини кенгайтириш, қўшимча ҳақ эвазига қўшимча хоналар сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

    “Йўлдош” мавсезидаги дарахтлар
    Фото: Муродбек Юсупов

    6) “Йўлдош” мавзеси  ҳудудида мавжуд дарахтларни сақлаб қолиш ва даволаш ҳамда янги дарахт ва буталарни ўтқазиш орқали замонавий дендропарк ташкил этиш режалаштирилган.

    Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган 400 дан зиёд икки қаватли ёғоч уйлар бузилиб уларда яшовчи 4 мингдан зиёд хонадон туман марказида қуриладиган янги уйларга кўчирилиши ҳақида 2021 йилнинг февралида туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов айтганди.

    Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг февралида Сергели ва Янгиҳаёт тумани фаоллари билан йиғилишда эски ёғоч уйларнинг бузилишига тўхталиб ўтганди.

    “Йўлдош” (“Спутник”) мавзесидаги эскирган 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилиб, уларнинг эгаларини замонавий кўп қаватли турар жойларга кўчириш дастури бошланади. Бунда улар учун келгуси беш йилда “Янги Дархон” маҳалласидаги 14 гектар ҳудудда янги кўп квартирали уйлар қурилади” деган эди президент.

    Шавкат Мирзиёев бу уйдан кўчишни истамаганлар кўчирилмаслигини таъкидлаганди.

    “Агар бирорта одам бу ота-бобомдан қолган уйим, бу уй музей мен учун, кўчмайман деса кўчирмаймиз. Лекин бу уйлар авариявий ҳолатда. Ўрнига янги ва сифатли уй қурилса, тўғри тушунтирилса одамлар ўзи истайди кўчишни. Маҳалла раислари ҳам инсонларга буни тўғри тушунтириши керак”, деган эди давлат раҳбари.

    2024 йилнинг февралида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтда 500 гектардан ортиқ ҳудуд реновацияга тушганини айтганди.

    “Кўп йиллар илгари икки қаватли бинолар, Сергели туманида вақтинчалик уйлар қурилган. Улар талабга жавоб бермайди ва хавфсизлик нуқтайи назаридан рисклари катта”, деган эди ҳоким “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

    Давлат бизнесга шароит яратиб бергани учун хусусий сектор уларни келгусида бемалол кўчиришини, у ерларга чиройли қурилиш объектларини барпо этилишини билдирганди. 

    Tashkent Invest компанияси матбуот хизматининг билдиришича, шаҳарсозлик нормаларини бажариш учун 2025 йилнинг 1-чорагида очиқ жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш режалаштирилган.

    27.11.2024, 19:15   Изоҳ (0)   7917
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сергелида бузилаётган ёғочли уйлар бўйича изоҳ берди (видео)

    23.05.2019, 19:52

    Янгиҳаёт туманидаги 400 дан ортиқ икки қаватли ёғоч уйлар бузилади

    25.02.2021, 21:10

    Шавкат Мирзиёев «Спутник» мавзесидаги эскирган 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилиб, уларнинг эгалари янги уй-жойга кўчирилишини маълум қилди

    18.02.2022, 17:45

    Тошкент вилоятида авария ҳолатидаги 23 та кўп қаватли уй бузилиши мумкин

    07.04.2023, 08:37

    Тошкентдаги бир қанча уй ва дўконлар “реновация”га тушиши мумкин

    19.11.2023, 16:32

    “Тошкентда 500 гектардан ортиқ ҳудуд реновацияга тушган” — Шавкат Умурзоқов

    28.02.2024, 12:18

    Тошкентда реновация дастури лойиҳаси уй-жой мулкдорлари розилигига асосланиши шарт — “Миллий тикланиш”

    28.02.2024, 15:57

    Реновация ишлари фақат аҳолининг розилиги билан амалга оширилади — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    06.08.2024, 09:50

    Янгиҳаёт туманида савдо-кўнгилочар бульвари ташкил этилиши кутилмоқда

    17.10.2024, 20:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ходимларидан мадҳияни ёдлаб, видеога олишни талаб қилгани айтилмоқда (видео)

    Ўзбекистон | 22 май, 20:54

    Тошкентдаги кўчалардан бири 2 кунга ёпилди

    Ўзбекистон | 22 май, 20:45

    Вьетнамлик блогер Токиодаги ресторанда ёнида ўтирган Голливуд юлдузи Натали Портманни танимади

    Лайфстайл | 22 май, 20:35

    Ўзбекистон ва Словения ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди? Рўйхат

    Ўзбекистон | 22 май, 20:27

    Ҳиндистонлик ёзувчи Халқаро Букер мукофотини қўлга киритди

    Дунё | 22 май, 20:25

    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 22 май, 18:00

    Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига халақит берган машина ҳайдовчисини “самосуд” қилди (видео) 

    Ўзбекистон | 22 май, 20:10

    Модрич мавсум якунида “Реал Мадрид”дан кетиши аниқ бўлди

    Спорт | 22 май, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.