• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2025 йили 2 млн гектардан зиёд ерда мева-сабзавот, дуккакли ва полиз маҳсулотлари экилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари яқинда бўлиб ўтган парламент мажлисидаги нутқида аҳоли сони кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа эканини таъкидлади.

    Ҳақиқатан, юртимиз аҳолиси йилига қарийб 1 миллион нафарга ўсиб боряпти. Ер ва сув манбалари эса чекланган. Шу боис ички бозор барқарорлигини омилкорлик ва ҳосилдорлик орқали таъминлаш мумкин.

    Тақдимотда қишлоқ хўжалиги вазири шу борадаги режаларни баён этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Келгуси йил 4 миллион 800 минг гектарда экинлар етиштириш мўлжалланган. Шундан 2 миллион гектардан зиёд ерда мева-сабзавот, картошка, дуккакли ва полиз маҳсулотлари экилади. Уларнинг далаларда жойлаштирилиши ва ҳосилнинг захирага жамланиши мониторинг қилиб борилади.

    Хусусан, аҳолига бирламчи зарур бўлган 10 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг тизимли ҳисоб-китоби юритилади. Бунда ҳар бир туман кесимида қандай маҳсулот етиштирилиши ва ички бозор учун қанча захира қилиниши мужассам бўлади.

    Маълумки, президент ташаббуси билан 260 минг гектар ер 800 минг аҳолига деҳқончилик қилиш учун бўлиб берилган эди. Шунингдек, Сайхунобод тажрибаси асосида томорқаларда маҳсулот етиштириш қўллаб-қувватланмоқда. Бу одамларни, айниқса, ёшларни иш ўрни ва даромад билан таъминлашда тўғри йўл бўлганини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. Шунингдек, бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўп етиштирилиб, уларнинг нархи кескин ошиб кетмаслигида муҳим омил бўлди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Энди бу ишларнинг сифатини ошириб, ажратилган ерлар ва томорқалардан унумли фойдаланиш, аҳолига илмий ва амалий жиҳатдан кўмаклашиш зарур. Бундан ташқари, туманларнинг ўзи қишлоқ хўжалигига грант ва техник кўмаклар жалб этиши, илғор технологияларни қўллаши талаб этилади. 

    Давлат раҳбари хорижий тажрибани ўрганиб, картошкачилик тизимини такомиллаштириш ва ҳосилдорлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

    Ўтган йилги қишда 9 минг гектар боғ ва 4 минг гектар узумзорни совуқ урган эди. Оқибатда 207 минг тонна ҳосил нобуд бўлди.

    Президент бундай об-ҳаво шароитларида деҳқонлар зарарининг олдини олиш бўйича топшириқ берган эди. Шунга мувофиқ, хорижий мутахассислар билан бирга “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг қабул қилиниши деҳқон ва фермерларнинг иқтисодий ҳимоясини таъминлайди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Пахтачиликда хорижий навларни экишнинг натижадорлиги таҳлил қилинди.

    Давлат раҳбари бу борада кластер, фермер ва саноат корхоналари фикрини ўрганиб, масалага илмий ёндашиш, фермерларни замонавий агротехнологияларга ўқитиш муҳимлигини таъкидлади. Замонавий пахта териш машинаси ва аҳоли томорқалари учун кичик агротехникалар ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар берилди.

    “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ҳудудларда дарахтзорлар барпо этилмоқда. Шундай боғлар атрофи ҳамда дала четларида одамларга манфаат келтирадиган экинлар етиштириш мумкинлиги айтилди.

    Тақдимотда вилоят ва туманларда қишлоқ хўжалиги соҳасида бошқарув тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

    25.11.2024, 21:59   Изоҳ (0)   16922
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев#Қишлоқ хўжалиги

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яқин минтақада бундай корхона йўқ. Президент Навоийда водород пероксиди ишлаб чиқарувчи заводда бўлди

    31.10.2024, 14:04

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    01.11.2024, 20:01

    Навоий давлат университети ташкил этилади

    02.11.2024, 10:20

    Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги низонинг ягона ечимини айтди

    06.11.2024, 14:39

    Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни табриклади

    06.11.2024, 17:13

    Ўзбекистонга 2024 йил якунигача Саудия Арабистони компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади

    11.11.2024, 17:19

    Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони валиаҳди билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди? 

    11.11.2024, 21:08

    “Оқ олтин” кулфати. Ўзбекистон нега пахта қуллигига маҳкум этилган эди? Тарих, сабаблар ва оқибатлар ҳақида

    13.11.2024, 08:00

    Бокуда Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев учрашув ўтказди

    13.11.2024, 14:36

    Шавкат Мирзиёев Чехия ва Греция бош вазирлари билан учрашувлар ўтказди

    13.11.2024, 17:03

    Президент Андижонда аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди

    18.11.2024, 21:33

    Инқироз яқин: Ўзбекистонда сув нархи бензиндан қиммат бўладими?

    19.11.2024, 18:08

    Тасдиқланган вазирлар, Тошкентда сотилган иккита меҳмонхона, туғуруқхонада вафот этган 20 ёшли ҳомиладор аёл: 21 ноябрнинг энг муҳим хабарлари 

    21.11.2024, 22:49

    Такси ҳайдовчилари лицензияси икки баробарга қимматлашди

    22.11.2024, 17:52

    Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига “академик” мақоми берилади

    22.11.2024, 19:10

    Хоразмга 2025 йили 1,5 млрд доллар инвестиция жалб этилиши режалаштирилмоқда

    22.11.2024, 20:29

    Бойсун ва Узунда каврак, Музработда шоли етиштириш: президент Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

    22.11.2024, 21:09

    Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги кейинги қадамларни муҳокама қилди

    22.11.2024, 21:44

    “Ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши керак” — Шавкат Мирзиёев

    23.11.2024, 13:44

    Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманида барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди

    23.11.2024, 15:28

    Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги “Янгиҳаёт” индустриал технопаркида бўлди 

    23.11.2024, 16:45

    Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги “Хушнуд” маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти, ҳудуддаги ўзгаришлар билан танишди

    23.11.2024, 18:29

    Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон ДХХнинг янги раиси этиб тайинланди 

    23.11.2024, 19:34

    Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди

    23.11.2024, 23:28

    Ўзбекистонда хусусий боғча ва мактаблар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади

    24.11.2024, 09:25

    Ўзбекистонда тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинади

    24.11.2024, 13:37

    Абдусалом Азизов бўшатилгани расман тасдиқланди.  У Хавфсизлик кенгаши котибияти кадрлар ихтиёрига ўтказилди

    24.11.2024, 15:57

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига янги раҳбар тайинланди

    24.11.2024, 16:16

    Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади

    24.11.2024, 19:05

    Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланди

    24.11.2024, 18:15

    Трамп трансгендер ҳарбийларни армиядан ҳайдамоқчи — ОАВ

    25.11.2024, 12:20

    Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди

    25.11.2024, 12:35

    Андижон давлат техника институти ташкил этилади

    25.11.2024, 14:24

    Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди

    25.11.2024, 16:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” ярим асрлик антирекордни қайд этди

    Спорт | 12 май, 13:30

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида

    Реклама | 12 май, 13:30

    Трамп энг бой учта араб давлатига ташриф буюради

    Дунё | 12 май, 13:23

    Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:12

    Marvelʼнинг ёвуз қаҳрамонлари грим ва компьютер графикасисиз қандай кўринишга эга?

    Кино | 12 май, 13:01

    АҚШ ва Хитой божларни 90 кунга пасайтиради

    Дунё | 12 май, 12:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.