Россиялик сиёсатчи, ЛДПР партияси етакчиси Леонид Слуский Муҳожирлар кодексини ишлаб чиқиш бўйича таклиф берганди. Ўзбекистон Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров ушбу ҳолат бўйича фикр билдирди.
Қодиров Россия билан виза режимини жорий қилишни илгари сурди.
Яқин келажакда кутилаётган беқарорлик, релокантларнинг жиддий ортиши эҳтимоллари фонида нафақат биз, бутун Марказий Осиё минтақасини Россия билан виза орқали кириш-чиқиш қилиш, иш излаб бораётганларга талаблар ва назоратни кучайтириш ҳақидаги рус сиёсатчиларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз керак, деб ўйлайман.
Ўзбекистонда яшайдиган ҳамма ўзбек тили, маданияти ва маҳаллий қадриятларни билиши ва ҳурмат қилиши кераклигини биз ҳам шарт деб ҳисоблаймиз ва хорижга иш излаб бораётган ватандошларимизни ҳам маҳаллий тил, маданият, қонунлар ва қиладиган ишини яхши билиши зарурлигини тан оламиз, деб ёзади Алишер Қодиров.
Миллий тикланиш партияси раисининг фикрича, “бу билан ҳақини ҳимоя қила олмайдиган, маҳаллий айирмакашлар томонидан камситилишга рози бўлаётган, энг ёмони, ихтиёрий-мажбурий, масъулиятсизларча ҳаётини сотиб юбориб Ўзбекистон учун жиддий ижтимоий, сиёсий, иқтисодий юк яратаётган айрим фуқароларимизга ҳам ёрдам берган бўламиз”.
Изоҳ (0)