• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Қадриятларга таянган тараққиёт!” ғояси атрофида бирлашиб, мамлакатимиз тараққиётини биргаликда таъминлаймиз

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловларига саноқли кунлар қолган бўлса-да, “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ҳудудларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ҳамда номзодлар билан учрашувлар янада қизғин паллага кирмоқда. Ана шандай учрашувлардан бири Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабида бўлиб ўтди.

    Тарғибот тадбирида партия Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров сўзга чиқиб, “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан навбатдаги сайловларда бежиз “Қадриятларга таянган тараққиёт” ғояси илгари сурилмаётганини қайд этди.

    Кўриб турганингиздек, дунё ўзгаряпти, маънавий-ахлоқий таназзул борган сари кучаймоқда. Шу маънода, бутун дунёда кечаётган глобаллашув жараёнида барча мамлакатлар давлатчилик анъаналарини ўзларининг қадриятларига таянган ҳолда давом эттиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳар бир халқнинг, элнинг ўзига хос қадрияти: тили, дини, адабиёти, маданияти, санъати, анъана-ю, урф-одатлари уларнинг ўзига хослигини таъминлаши мумкин. Шу нуқтаи назардан, тарихий-маданий меросимизни авайлаб- асраш, анъаналаримизни сақлаш ва ривожлантириш билан бирга иқтисодий тараққиётга ҳам айнан миллий қадриятлар орқали эришсак, бундан фақат халқимиз ютади.

    Бугун ривожланган ғарб оиласини йўқотди, қадриятларини унутди, аёлни оиласидан узоқлаштириди ва бунинг оқибатлари қандай бўлаётганини кўриб турибмиз. 

    “Миллий тикланиш” партияси аёлнинг жамиятга фаол бўлиши тарафдори. Аёл жамиятнинг қурувчиси, устуни ҳисобланади. Агар аёл келажак авлодни дунёга келтириб, миллатни, ватанпарварларни тарбияламаса, жамият ривожи ҳақида гапириш мумкинми? Йўқ, албатта.

    – Биз ҳар қандай тараққиётга розимиз. Одамларнинг даромади кўп бўлиб, тўкин яшаши, ҳар бир оила бекам-кўст бўлишини қўллаб-қувватлаймиз. Лекин тараққиёт халқимиз қадриятларига зид бўлмаслиги керак, – деди Алишер Қодиров.

    “Миллий тикланиш” партияси барча аёлларнинг таълим олиши, илмли бўлиши тарафдори. Лекин шу билан бирга аёлнинг оила деган муқаддас қўрғоннинг асосий таянчи эканини ҳам асло унутмаслигимиз лозим. Ана шулардан келиб чиқиб, партия дастурида “Маърифатли она – қудратли миллат” тамойилига асосан хотин-қизларга оид партия сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, аёллар келажагимиз бунёдкорлари бўлган болаларни дунёга келтирувчилар ва уларнинг тарбиячилари бўлиши баробарида давлат ва жамият бошқарувида ўзларининг бой билими, малакаси ва кучини сафарбар этишга қодир улкан салоҳиятга эга, жамиятимизнинг фаол аъзолари эканлигини эътироф этган ҳолда муҳтарама аёлларимиз ҳаётини янада яхшилашга хизмат қиладиган бир қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган.

    Жумладан, аёлларнинг оилада кўпроқ бўлишлари учун шароитлар яратиш мақсадида мослашувчан иш вақти ва фарзанд кўрган аёлларга бола уч ёшга тўлгунига қадар ҳақ тўланадиган “Оналик таътили” бериш тизимини жорий қилиш таклифлари шулар жумласидандир.

    Тан олиш лозим, бугун ёшлар билан боғлиқ муаммоларнинг асосий сабаби бирламчи тарбиянинг тўғри берилмаётгани билан боғлиқ. Агар бола дастлабки уч йилликда онасининг бағрида ўсиб, сути билан озиқланса, унда шаклланган она меҳри ўсмирлик даврига келиб Ватанга муҳаббатга айланди. Боланинг онг остида табиий равишда ҳаётий мақсадлар – сабр-тоқат, қаноат, муаммоларини ҳал қилиш кўникмалари шаклланади. Аммо бу даврда аксарият оналар оилавий шароити сабаб, ҳатто бир ёшга етмаган фарзандини ўзгалар парваришига бериб, ишга чиқишга мажбур бўляпти. Шу боис, партия дастурида фарзандли аёл пул ҳақида ўйламасдан уч ёшгача боласининг тарбияси билан шуғулланиши, бунинг учун ҳақ тўланадиган “Оналик таътили” берилиши таклиф қилиняпти.

    Дастурда бугун замонамизнинг долзарб масаласига айланган тарбия ва таълим билан боғлиқ кўплаб ғоялар илгари сурилганки, улар орасида энг муҳими “Янги авлод педагогларини тайёрлаш Давлат дастури”ни қабул қилиш ташаббусидир. Чунки сўнгги йилларда ушбу дастурнинг кераклигини ҳар куни ҳис қиляпмиз. Бугун фарзандларимиз умуман янгича даврда, ахборот технологиялари ривожланган асрда яшаяпти. Тан олишимиз лозим, айрим педагогларимиз замонавий талабларга жавоб бера олмаяпти. Айрим масалаларда ўқувчилардан ортда қоляпти. Шу боис, янги авлод педагогларини тайёрлаш ва ўқитувчилик касбини жозибадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишга биринчи вазифа сифатида қараш зарур. 

    Албатта, “Миллий тикланиш” партияси инсон салоҳиятини рўёбга чиқаришга йўналтирилган, инсон қадри устувор бўлган халқпарвар жамият – Янги Ўзбекистонни барпо этиш, ҳаётимизнинг маъно-мазмунига айланган Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек буюк мақсад йўлидаги ғоя ва ташаббусларнинг амалга ошишида Азиз сайловчиларнинг қўллаб-қувватловига таянади.

    – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда партиямиздан кўрсатилган номзодларга берадиган овозингиз Сизнинг бизга ишончингиздир. “Қадриятларга таянган тараққиёт!” ғояси атрофида бирлашиб, мамлакатимиз тараққиётини биргаликда таъминлаймиз, – деди Алишер Қодиров.

    Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар ҳам сўзга чиқиб, марғилонлик сайловчиларни ўзларининг дастурлари билан таништирди. Учрашув савол-жавоблар билан давом этди.

    23.10.2024, 18:00   Изоҳ (0)   2630
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

    23.10.2024, 17:55

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    23.10.2024, 16:14

    Фото: БРИКС саммитини ёритиб борувчи журналистларнинг қизғин иш жараёни

    23.10.2024, 15:50

    Ўзбекистонда энди юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорларда текширувлар ўтказилмайди

    23.10.2024, 15:10

    Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

    23.10.2024, 14:31

    "Банк раҳбарлари ўзгаришларнинг мақсадини тушуниб етмаяпти" — эксперт Ўзбекистондаги давлат банклари трансформацияси ҳақида

    23.10.2024, 14:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.