Google яқинда ўзининг MedGemma ва MedSigLIP ден номланувчи очиқ кодли сунъий интеллект (AI) моделини тақдим этди. Улар рентген ва томография тасвирларини анализ қила олади. Бу ҳақда Google Research хабар берди.

Ушбу моделлар кўкрак қафаси рентгенограммалари, турли хилдаги тиббий тасвирлар, ҳаттоки касаллик тарихларини ҳам таҳлил қилиш қобилиятига эга. Янгилик нафақат тиббий матнни ўқийди, балки уларни кўра олади.
MedGemma 27Б тиббий тасвирлар ва ёзувларни қайта ишлайди. У тиббий АI соҳасидаги асосий МеdQА мезони бўйича 87,7 фоиз балл тўплашга муваффақ бўлган. Моделнинг аввалги кичикроқ версиялари ҳам АҚШ радиологлари томонидан 81 фоиз аниқ деб топилганди.
Бошқа пулли AI воситаларидан фарқли ўлароқ, Google’нинг ушбу моделларини бепул равишда юклаб олиш ва фойдаланиш мумкин.
Google олдинроқ Android телефонларида интернетга уланмасдан ишлайдиган сунъий интеллектга эга AI Edge Gallery’ни тақдим этганди. Бу янгилик фойдаланувчиларга ўз қурилмаларида СИ функцияларидан, масалан, тасвир яратиш, саволларга жавоб бериш ва код ёзиш каби имкониятлардан фойдаланиш имконини беради.
Изоҳ (0)