Американинг Google корпорацияси Google Translate дастурига 110 та янги тилни қўллаб-қувватлаш имкониятини қўшди. Илгари мазкур сервисда 133 тилдан бошқа тилларга таржима қилиш мумкин эди. Компания жорий янгиланишни тарихдаги энг йирик янгиланиш деб атади.
Платформага кўплаб янги тилларни ўрганишга Google PaLM 2 тил модели ёрдам берди. Мазкур модел ҳинд тилига ўхшаш авадҳи ва марвади каби бир бирига яқин тилларни ўзлаштиришда қўл келди.
Шунингдек, эндиликда Google Translate орқали Seychellois Creole каби француз креол тилларидан ҳам таржима қилиш мумкин бўлди.
Бундан ташқари, янгиланиш узоқ вақтдан бери платформада энг кўп сўраладиган тиллардан бири бўлган кантон хитой тилидан таржима қилиш имкониятини ҳам ўз ичига олади. Тилларнинг тўртдан бир қисми Африка минтақасидан қўшилган. Аксарият тилларда камида бир миллион, баъзан эса юз миллионлаб одамлар сўзлашади.
Изоҳ (0)