Google ўн йилда ўз логотипини ўзгартиришга қарор қилди. Янгиланишда логотипнинг ёрқин рангли қисмлари хира рангларга алмаштирилди. Аммо компания бу ҳақда расман эълон қилмади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Янгиланишга кўра, қизил сариқ рангга, сариқ яшил рангга, яшил эса кўк рангга секин асталик билан қўшилиб кетади. Илгари бу ранглар чегараси яққол ажратилган эди. Бу уни Googleʼнинг сунъий интеллект чатботи Gemini логотипига ўхшатиб қўйган.

Янги белги 11 майдан бошлаб iOS фойдаланувчилари томонидан ишлатилиб келинмоқда. 12 май куни эса у Android фойдаланувчиларига тақдим этилган.
Логотип охирги марта 2015 йилда ўзгартирилган. Унга кўра, кичик g ҳарфи бош G ҳарфи билан алмаштирилган.
Изоҳ (0)