• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Афгонистон

    Транспорт вазирлиги Афғонистондаги Саланг довони вақтинча ёпилишини билдириб, огоҳлантириш билан чиқди

    Транспорт вазирлиги Афғонистондаги Саланг довони вақтинча ёпилишини билдириб, юк ташувларини амалга оширувчи ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди. 

    Фото: турктодай.инфо

    Афғонистон томонининг маълумотига кўра, Саланг довонида навбатдаги таъмирлаш жараёни олиб борилиши натижасида довон орқали катта ҳажмли юк транспорт воситаларининг ҳаракатланиши 2025 йил 10 июндан бошлаб вақтинча тўхтатилади.

    Мазкур йўналиш орқали халқаро юк ташувларини амалга оширишни режалаштирган ташувчилардан ушбу жиҳатни инобатга олишлари сўралди. Транспорт вазирлиги Покистон ва Покистон портларига юк ташувларини бошқа муқобил транспорт йўналишлари орқали амалга оширишни тавсия этди.

    Саланг довони Афғонистоннинг шимолий ва жанубий қисмларини боғловчи энг муҳим автомобиль йўли бўлиб хизмат қилади. У орқали Кобул (пойтахт) ва шимолдаги шаҳарлар (Мозори Шариф, Қундуз, Шибирғон) ўзаро боғланади. Саланг туннел туфайли Ҳиндукуш тоғлари оша қатнов енгиллашган ва бутун йил давомида ҳаракат мумкин бўлган.

    Ўзбекистон учун Саланг довонининг аҳамияти

    1. Савдо ва транзит йўли сифатида

    Саланг довони орқали ўтувчи йўл Афғонистонни Ўзбекистон билан боғловчи савдо йўли сифатида хизмат қилади. Айниқса, Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Покистон йўналиши бўйича юклар Саланг довонидан ўтади. Бу йўл орқали юклар Покистон портларига (Карачи, Гвадар) етказилиши мумкин, бу эса Ўзбекистон учун денгизга чиқишнинг муқобил йўлидир.

    2. Трансафғон транспорт лойиҳалари учун асос

    Ўзбекистон Афғонистон орқали темир йўл ва автомобиль йўлларини ривожлантиришга катта қизиқиш билдирмоқда. Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темир йўл лойиҳаси амалга оширилса, бу йўналишда Саланг довонининг аҳамияти янада ошади. Бу лойиҳа Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё билан тўғридан-тўғри савдо қилиш имконини беради.

    3. Минтақавий барқарорлик учун калит ҳудуд

    Афғонистондаги вазият Ўзбекистон хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқ. Саланг довони орқали ўтувчи йўллар хавфсизлиги, минтақада барқарорликни сақлашда стратегик омилдир. Шунинг учун Ўзбекистон Афғонистонда тинчликни қўллаб-қувватлайди ва логистика инфратузилмасининг яхшиланишига ҳисса қўшмоқда.

    Транспорт вазирлиги Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳайратон—Мозори Шариф темир йўлидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтирганини маълум қилган эди. 

    Ҳайратон—Мозори Шариф темир йўлидан фойдаланиш

    Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрини Ўзбекистон чегараси билан боғловчи 75 километрлик темир йўл 2010 йили очилган. темир йўлни қуриш бўйича Афғонистон ҳукумати тендерида “Ўзбекистон темир йўллари” ютиб чиққан. Лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг 165 миллион доллар ҳажмидаги гранти ҳисобидан амалга оширилган.

    Уни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини 2011 йилнинг декабридан бери “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти шўба корхонаси Согдиана транс амалга ошириб келаётган эди.

    2023 йил февралида 12 февраль куни Афғонистон темир йўл бошқармаси ва “Согдиана транс” ШК ўртасида Ҳайратон—Мозори Шариф темир йўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланганди. Унга кўра, Согдиана транс 2 йил давомида ўз фаолиятини давом эттириши белгиланганди.

    9 июн, 19:15   Изоҳ (0)   1093
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Афғонистон#Саланг довони#Транспорт вазирлиги

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Панжшерда катта талафот кўрди ва бир нечта туманни қўлдан чиқарди

    03.09.2021, 16:20

    Тамом, Афғонистон тўлиқ «Толибон» назорати остида. Авваллари йиллаб таслим бўлмаган Панжшер қандай қилиб атиги уч кунда қулади?

    07.09.2021, 23:32

    Афғонистон бўйлаб транзит ўтишга ўрнатилган чекловни олиб ташлаш масаласи муҳокама қилинди

    28.08.2023, 12:39

    “Толибон” стол футболини ўйнашни тақиқлади 

    29 май, 11:51

    Покистон ва Афғонистон ўртасида тўқнашув юз берди (видео)

    30 май, 14:03

    АҚШ Олий суди Трампга 500 минг муҳожирни мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат берди

    30 май, 23:25

    Покистон ва Афғонистон чегарасида ИШИД етакчисидан бири ушланди

    1 июн, 18:25

    Афғонистондаги қурғоқчиликка қарамай, ҳўл мева ҳосилдорлиги ўтган йилга нисбатан икки баравар ошди

    2 июн, 18:05

    Афғонистонда Қурбон ҳайити бошқа санада нишонланади

    3 июн, 15:20

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    5 июн, 08:46

    Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

    5 июн, 17:51

    Қурбон ҳайити арафасида Мозори Шариф бозорида чорва моллари нархи икки баравар қимматлашди

    5 июн, 18:05

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    7 июн, 11:43

    Афғонистон пойтахти 2030 йилга бориб сувсиз қолади — ОАВ

    9 июн, 12:36

    “Афғонистон бошқа давлатларнинг сув ресурсларига даъво қилмайди” — элчи

    9 июн, 15:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Вилоятдан келган таксичилар Тошкентда киракашлик қила олади” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 13 июн, 17:09

    “Тухум барак” географик кўрсаткич сифатида патентланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:51

    Ўзбекистонда келаси ҳафта 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:47

    Туркия: 273 мингдан ортиқ суриялик ватанига қайтган

    Дунё | 13 июн, 16:40

    “Афғонлар биз билан уришмаслик учун сувдан ричаг сифатида фойдаланяпти” — сиёсатшунос Ҳамид Содиқ

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:33

    Ўзбекистонда беш ойда салкам 14 минг ҳайдовчи маст ҳолда машина бошқаргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.