Ўзбекистонда 2024 йил 1 июль ҳолатига ипотека кредитлари бўйича фуқароларга тўлаб берилган субсидиялар тўғрисида маълумот берилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган маълумотларга асосан, ярим йилда 18 633 та кўп хонадонли 390 та уй-жой қуриб фойдаланишга топширилиб, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63 фоизга ёки 11 707 тага кўпайди.
Даромади юқори бўлмаган аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 20 минг нафар фуқарога янги субсидия хабарномалари берилди. Субсидия қамрови 55 007 нафар фуқарога етказилди.
Шунингдек, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 118 фоизга кўп субсидия маблағлари қоплаб берилди.
Аввалроқ “Аёллар” ва “ёшлар дафтарлари”га киритилганларнинг 2881 нафарини бандлиги таъминлангани, 1796 нафари касб-ҳунарга йўналтирилгани, 400 нафарига кредит ажратилгани, 475 нафарига 536 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилгани ва 191 нафар ёшларга 712 миллион сўм субсидия ажратилгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)