• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда газ учун бир йилга ажратилган субсидиянинг 85 фоизи уч ойда сарфлаб юборилди

    Ўзбекистон аҳолисига электр ва табиий газ ишлаб чиқарилган нархидан арзон сотилиши ҳисобига ҳосил бўлган камомад давлат бюджети ҳисобидан қоплаб келинади. Жорий йил мазкур субсидиялар учун 9,5 триллион сўм ажратиш белгиланган бўлса, биринчи чоракдаёқ 8,1 триллион сўми ўзлаштирилди. Бюджет сарфи шу зайлда давом этса, йил якунигача белгиланган субсидия миқдори кескин ошиб кетиши мумкин.

    Фото: “Дарё”

    Бюджет қонунига кўра, 2024 йил учун ички бозорда табиий газни улгуржи сотиб олиш ва сотиш бўйича ихтисослаштирилган компания зарарларини қоплаш ва жорий фаолиятини молиялаштириш учун харажатларга 9,5 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида маълум қилинишича, бир йилга мўлжалланган маблағнинг 8 триллион 57 миллиард сўми (85 фоизи) жорий йилнинг I чорагида ўзлаштириб бўлинган.

    2023 йилда республикада табиий газ олди-сотдиси ўртасидаги тақчилликни қоплаш учун давлат бюджетидан қарийб 18 триллион сўм тўлаб берилганди. Бутун 2022 йил давомида эса бюджетдан UzGasTrade АЖ томонидан табиий газни сотиб олиш ва сотиш ўртасида юзага келган зарарни қоплаш учун 6,7 триллион сўм миқдорида харажат қилинган.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳаджон Ҳайдаров “Дарё” мухбирига берган интервьюсида 2024 йилда газ олди-сотдисидаги тафовутни қоплаш миқдори пасайтирилишини айтиб, кейинги босқичларда субсидиялар қисқартириб борилишини таъкидлаган.

    “Субсидиялардан бўшаган пуллар ижтимоий соҳага ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимоясига сарфланади”, — деган вазирлик расмийси.

    Прогнозларга қараганда, табиий газ нархларидаги тафовут учун давлат бюджетидан 2025 йилда 6 триллион сўм, 2026 йилда 5 триллион сўм субсидиялар ажратилади.

    Ўзбекистонда 2023 йил 1 октябрдан бизнес учун, жорий йилнинг май ойидан аҳоли учун электр ва газ тарифлари оширилди. Бундан икки ҳафта илгари энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов электр ва газ тарифлари кўтарилгани ҳисобига 2024 йилда энергетикага давлат томонидан бериладиган субсидиялар миқдори камайишини айтди. Бироқ ҳозирги ҳолат буни аксини кўрсатмоқда. 

    Фото: “Дарё”

    Сўнгги йилларда мамлакатда газ қазиб олишни кўпайтириш учун юзлаб миллион долларлик лойиҳаларга маблағлар ажратилмоқда. Аммо натижа кутилганидек бўлмай, газ қазиш ҳажми камайиб бормоқда. Масалан, 2023 йилда республикада сўнги етти йил ичидаги энг кам — 46,7 миллиард метр куб газ қазиб олинди. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида ҳам газ қазишда сезиларли қисқариш кузатилиб, 15,3 миллиард куб метр табиий газ қазилди. Ўтган 2023 йилнинг дастлабки тўрт ойида бу рақам 16,3 миллиард кубни ташкил қилган. Бир йиллик қисқариш — 964,8 миллион куб метр.

    Фото: “Дарё”

    Газ қазишнинг қисқариши ва демографик ўсиш фонида импорт ҳажми йилдан йил ортишда давом этяпти. Масалан, 2020 йилда 50,4 миллион долларлик, 2021 йилда 154,5 миллион долларлик, 2022 йилда 281,9 миллион долларлик газ импорт қилинган. 2023 йилда эса газ импорти ҳажми қолган йиллардагига қараганда сезиларли ошиб, 694,9 миллион долларга етган. Бу йил импорт рекорди янгиланиши кутилмоқда.

    Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, Ўзбекистондаги 85 фоиз конлардан табиий газ қазиб олиб бўлинган.

    Жўрабек Мирзамаҳмудов
    Фото: “Дарё”
    “Ҳозир конларга борган сари чуқур кириб борилмоқда. Улардан газ қазиб чиқаришда сиқув компрессор станцияларида муаммолар юзага келиб, қўшимча вақт ва харажат кетмоқда. Бунинг оқибатида маҳсулот таннархи ошмоқда. Технологияда конларга қанчалик чуқур кетгани билан баъзи натижалар биз ўйлагандек бўлмаяпти. Эскирган технологик ускуналаримизда авариялар кўпайган. Уларни вақтида модернизация қила олмаганимиз сабабли компрессор станциялардаги агрегатларда тўхташ ҳолатлари бор. Тизимда 4 ой ичида 333 та техник носозликлар бўлди”, — деган вазир UzReport TVга берган интервьюсида.

    Газ қазиб олиш ҳажми қисқаришда, импорт улуши ортишда давом этаркан, орадаги тафовутни қоплашга бюджетдан ажратиладиган субсидиялар ҳали бери тўхтатилмайдиган кўринади. Чунки импорт нархлари очиқланмаяпти, оширилган газ нархларидан тушган маблағлар “ишлаб чиқариш харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун” сарфланиши айтиляпти.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров ҳолатга муносабат билдирар экан, тизимга “зараркунанда модел” дея таъриф берди.

    Отабек Бакиров
    Фото: “Дарё”
    Зараркунанда модел моҳиятига кўра, шонли энергетиклар ажратилган субсидияни қанча тез чайиб тугатишса, яна бюджетдан қўшимча субсидия ажратилади. 2022 йилда шундай бўлган, 2023 йилда шундай бўлган. Бу субсидияхўрлар аллақачон шунга кўникиб бўлишган. Янги тарифлар кучга кирганига, тарифлар кескин оширилганига 1 ой бўлди. Сиз бирорта энергетикдан, уларнинг устози-ю шогирдларидан, “бўлди, субсидия олишдан воз кечамиз”, деган гапни эшитдингизми? Бўпти, бу шоввозлар ҳеч қачон бюджетни эмиб ўзлаштиришдан ўз ихтиёрлари билан воз кечишмайди. Ҳукумат, бирорта иқтисодий комплексдаги амалдор, парламентдаги бирорта чўнтак партия, майли масхарабози бўлса ҳам, шу талабни қўйдими? Бирортаси, “тўхта, ёпиқ бассейн УзГазтраде олигархларга совға қилиб юборилган ўзимизнинг конлардан қазилган газни қанчадан оляпти, шимолдан келяпти дейилган газ қанчадан тушяпти”, деган масалани кўтардими? Ҳа деса, ўтмишга тош отадиган ёшулли сенаторларимиз нега жим? — дея пост қолдирди иқтисодчи Telegram каналида.

    2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 34,9 миллиард долларга етди. Бунда қарзлар миқдори кутилган кўрсаткичдан (32,1 миллиард доллар) 2,8 миллиард долларга кўпроқ ўсган. 2023 йил якуни бўйича жами қарзларнинг 33 фоиздан ортиғи давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган. Ўтган йили олинган давлат қарзининг (4,5 миллиард доллар жалб қилиниши белгиланган) катта қисми газ ишлаб чиқариш (импорти) ва сотиш ўртасидаги етишмовчиликни қоплашга сарфланиши айтилганди.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Прогнозларга кўра, давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 2024 йилда 37 фоиз, 2025 йилда 37,4 фоиз, 2026 йилда 37,9 фоиз атрофида бўлади.

    31.05.2024, 18:53   Изоҳ (0)   6270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликлар 2023 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

    30.05.2024, 15:37

    Бюджетдан пенсия ва нафақалар учун қанча маблағ ажратилмоқда? Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобот берди

    30.05.2024, 19:11

    Давлат бюджети тақчиллиги кескин ортди. Қайси соҳаларга катта харажат қилинмоқда?

    31.05.2024, 15:11

    Шавкат Мирзиёев Бухорода учта йирик иншоот — газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилишига старт берди (фото)

    31.05.2024, 18:35

    Ўзбекистонда зайтун плантациялари ташкил этилади

    31.05.2024, 09:35

    Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 млрд долларга етди

    31.05.2024, 07:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    Дунё | 28 июн, 21:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Машъал”га жавобсиз олтита гол урди

    Спорт | 28 июн, 21:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.