Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп АҚШ ва Хитой расмийлари 9 июнь куни Лондонда учрашиб, икки давлат ўртасидаги савдони муҳокама қилишини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

“Ғазначилик котиби Скотт Бессент, савдо вазири Говард Лютник ва Америка Қўшма Штатлари савдо вакили, элчи Жеймисон Гир 2025 йил 9 июнь, душанба куни Лондонда Хитой вакиллари билан Савдо битимига ишора қилган ҳолда учрашишини мамнуният билан маълум қиламан” деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида.
Трамп ва Си Цзиньпин 5 июнь куни 90 дақиқа давомида телефонда суҳбатлашган. Мулоқотдан сўнг АҚШ президенти давом этаётган савдо зиддиятлари тез орада бартараф этилиши мумкинлигини билдирган.
Хитой бош вазири ўринбосари Хе Лифен Лондондаги музокараларда Пекин номидан иштирок этади, деб хабар қилди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги.
Трамп маъмурияти ва Хитой ўртасида 12 май куни Женевада бўлиб ўтган сўнгги музокаралар жаҳон савдо уруши учун катта бурилиш нуқтаси бўлди. Унда икки мамлакат делегатлари савдо божларни бекор қилишини айтганди.
Изоҳ (0)