Хитой ва Қўшма Штатлар бутун дунёда тинчлик ва барқарорлик манбаи, тараққиёт двигателига айланиши керак. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан билан учрашувда маълум қилди.
“Хитой ва Қўшма Штатлар икки йирик давлат сифатида бутун дунёда тинчлик ва барқарорлик манбаи, умумий тараққиёт двигателига айланиши учун тарих, халқ ва бутун дунё олдида масъул бўлиши керак”, дейди Си Цзиньпин.
Унинг таъкидлашича, ўзгарувчан ва нотинч даврда мамлакатлар бўлиниб, қарама-қаршилик кўрсатмасдан, бирлашиши зарур.
“Одамлар ёпиқлик ва орқага юришни эмас, очиқлик ва тараққиётни хоҳлайди”, дея қўшимча қилган Хитой етакчиси.
Салливан 27—29 август кунлари Хитойда бўлди. Унинг ташрифи доирасида томонлар Хитой-Америка стратегик алоқаларининг янги босқичини муҳокама қилган. Шунингдек, томонлар Украина можароси ва Жанубий Хитой денгизидаги вазият билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашган.
Салливан ва Хитой ТИВ раҳбари Ван И Тайван масаласини ҳамда Вашингтоннинг Хитой ва Россия ўртасидаги ҳамкорликдан хавотирлари ҳақида суҳбатлашган.
Изоҳ (0)