“Манчестер Юнайтед” ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин “Антверпен” дарвозабони Сенне Ламменс билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Унга кўра, “қизил иблислар” белгиялик дарвозабон Сенне Ламменсга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти уни Алтай Байиндир ва Андре Онанага ўринбосар сифатида жамоага жалб этишни режалаштирмоқда.
Романонинг қўшимча қилишича, “Манчестер Юнайтед” бир неча ойдан бери 23 ёшли Ламменснинг ўйинларини диққат билан кузатиб келмоқда. Бельгиялик посбон “Антверпен”нинг асосий дарвозабони бўлиб, ўтган мавсум барча мусобақаларда жами 44 та ўйинда майдонга тушиб, 10 маротаба дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Шунингдек, Фичажес нашри хабарига кўра, “Манчестер Юнайтед” Сенне Ламменсдан ташқари “Астон Вилла” дарвозабони Эмилиано Мартинес ҳамда “Фиорентина” дарвозабони Давид де Хеа номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда. Инглиз клуби ёзги трансфер ойнаси якунигача янги посбон билан шартнома имзолашни мақсад қилган, чунки Алтай Байиндир ва Андре Онана ишончни оқлай олмаяпти.
- Сенне Ламменснинг “Антверпен” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
- Transfermarkt портали белгиялик кипернинг қийматини 9 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)