Тошкент шаҳрида МИБ орқали ходимларнинг 5,1 миллиард сўм ойлиги ундириб берилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳудудий бўлимлар иш юритувида фуқароларга иш ҳақлари ундириш билан боғлиқ 410 та жами 1,4 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, 44 нафар ходимга 5,1 миллиард сўмлик иш ҳақлари амалда ундириб берилган.
Шу каби ҳолатлардан бирида Тошкент шаҳар судининг қарорига асосан, қарздор “Т.Й.М.К” жамиятининг 9 нафар ишчи ходими фойдасига жами 451,6 миллион сўм иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилган.
Бундан ташқари, ишга тиклаш билан боғлиқ 227 та ижро ҳужжатларидан 96 таси тугатилган бўлиб, 69 нафар лавозимидан ноҳақ бўшатилган ходим ўз ишига қайта тикланган.
Изоҳ (0)