• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    2022 йилда Мисрнинг Саққара (Қадимги Мисрнинг пойтахти Мемфис учун қабристон бўлган жой) ҳудудида нақшинкор ёғоч тобутларга жойлаштирилган 250 та мумиё ва 100 дан ортиқ бронза ҳайкаллари топилди. Бу ёдгорликлар Қадимги Миср тарихининг тахминан 2 500 йил аввалги даврига тегишли бўлиб, улардан айримлари жуда яхши сақланган.

    Foto: Egypt-museum.com
    Фото: Egypt-museum.com

    Орадан бир йил ўтиб, 2023 йилда, яна шу ҳудудда Гекашепес исмли одамнинг мумиёси топилди ва унинг ёши 4 300 йил деб баҳоланди. Бу топилма Мисрда шу кунгача аниқланган энг қадимги ва энг яхши сақланган мумиёлардан биридир.

    Гекашепес ҳақида

    Foto: Egypt-museum.com
    Фото: Egypt-museum.com

    Археологик қазишмалар давомида Қадимги подшолик даврига оид бир нечта қабрлар очилди. Шулар орасида Гекашепеснинг муҳрланган тобути ҳам бор эди. У 4 300 йилдан ортиқ вақт аввал, милоддан аввалги 2 300 йиллар атрофида, V ёки VI сулола даврида яшаган зодагон бўлган.

    Бу кашфиёт сўнгги ўн йилликларда энг муҳим археологик топилмалардан бири сифатида эътироф этилди. У Қадимги Мисрнинг дафн маросимлари, диний эътиқодлари ва ижтимоий тузилмасига оид муҳим маълумотларни беради.

    Foto: Egypt-museum.com
    Фото: Egypt-museum.com

    Тобут очилганда, олимлар олтин япроқ билан қопланган, жуда яхши сақланган мумиёнинг гувоҳи бўлишди. Бу даврда қироллик оиласига мансуб бўлмаган шахслар учун дабдабали дафн маросими қилинмаган. Мумиёнинг аъло даражада сақлангани шуни кўрсатадики, ўша даврда балзамлаш (мурда ёки унинг айрим аъзолари ва тўқималарини чиритмайдиган қилиб узоқ сақлаш) усуллари юқори даражада ривожланган бўлган.

    Foto: Egypt-museum.com
    Фото: Egypt-museum.com

    Гекашепеснинг қабри 15 метр (50 фут) чуқурликдаги шахтанинг тубида, оҳактошдан ясалган ва бутунлай оҳак қоришмаси билан муҳрланган саркофаг ичида эди. Бу жуда ноёб ҳолатдир, чунки Қадимги подшоҳлик давридаги қабрларнинг аксарияти қадим замонларда талон-торож қилинган.

    Қадимги мисрликлар эътиқодида олтин илоҳийлик тимсоли бўлиб, у ўлмаслик ва абадий ҳаёт рамзи ҳисобланган. Шу боис, Гекашепес жамиятда юқори мавқега эга бўлган ва бадавлат инсон бўлиши мумкин. Унинг қабри яқинида бошқа таниқли шахслар — фиръавн Унас даврида хизмат қилган коҳин Хнумжедеф ва қироллик саройи амалдори Мерининг қабрлари ҳам топилган.

    Мисрнинг улкан некрополида юзлаб қадимий мумиёлар топилмаси

    Foto: Egypt-museum.com
    Фото: Egypt-museum.com

    Саққара — қадимги Миср пойтахти Мемфиснинг улкан некрополи бўлиб, ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бу ҳудудда ўнлаб пирамидалар, ҳайвонлар қабристонлари, қадимги ибодатхоналар ва христиан монастирлари жойлашган.

    Foto: Egypt-museum.com
    Фото: Egypt-museum.com

    Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги қазишмаларда ушбу ҳудудда 150 та бронза ҳайкалча топилган. Улар орасида “қадимги дунё меъморчилигида инқилоб қилган” деб таърифланган Имхотеп ҳайкали ҳам бор. Бундан ташқари, топилмалар орасида Бастет, Анубис, Осирис, Исида, Нефертум ва Хатор каби худо ва маъбудаларнинг тасвирлари ҳам бор.

    Foto: Egypt-museum.com
    Фото: Egypt-museum.com
    Foto: Egypt-museum.com
    Фото: Egypt-museum.com

    Қоҳира яқинидаги Саққара некрополи дунёдаги энг муҳим археологик ёдгорликлардан бири ҳисобланади. Минг йиллар давомида у қадимги Мисрнинг биринчи пойтахти Мемфис учун қироллар ва зодагонлар қабристони бўлиб хизмат қилган.

    13 август, 14:45   Изоҳ (0)   4641
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #илм-фан#Миср#мумиё#топилмалар#тарих

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский 18 август куни Вашингтонда Трамп билан учрашади

    Дунё | 16 август, 14:31

    Америкалик олимлар фикрни овозлантириш учун мия имплантини яратди

    Дунё | 16 август, 14:14

    Жиззахда мактабга ишга қабул қилиш учун пора сўраган масъул қўлга тушди

    Ўзбекистон | 16 август, 13:58

    “Манчестер Сити” Родриго билан 5 йиллик шартнома тузмоқчи

    Спорт | 16 август, 13:35

    Хитойда 75 ёшли пенсионер сунъий интеллектда яратилган аёл туфайли хотини билан ажрашмоқчи бўлди

    Лайфстайл | 16 август, 13:23

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.