Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг рафиқаси Ким Гон Хи порахўрлик, фирибгарлик ва сайловларга аралашишда айбланиб ҳибсга олинди. У ҳибсда қандай шароитда сақланиши маълум бўлди. Бу ҳақда Тҳе Кореан Times хабар берди.

Собиқ биринчи хоним Сеул Жанубий тергов изоляторига жойлаштирилган. У одатдаги тартибда, тергов остидаги шахс сифатида қабул қилинган: маълумотлари текширилган, махсус рақам берилган, бўйи ва вазни ўлчанган, шахсий буюмлари эса сақлашга топширилган.
Шундан сўнг у ҳали ҳукм чиқмаганлар учун мўлжалланган, рақамли ёрлиқ ёпиштирилган хаки рангли кийим кийган. Маҳбусларни рўйхатга олиш учун мўлжалланган стандарт суратга тушган.
Ким Гон Хи тахминан 6 дан 10 квадрат метргача бўлган, шкаф, йиғма стол, телевизор ва ҳожатхона каби қулайликларга эга бўлган бир кишилик камерада сақланади. У каравотда эмас полда матрас ва адёл устида ётади. Кенгроқ камераларда кичик раковина ҳам бўлиши мумкин.
Ким бошқа маҳбуслар билан тўқнаш келмаслиги учун унинг ювиниш ва сайр қилиш вақтлари олдиндан режалаштирилади. Унга бошқа ҳибсдагилар билан бир хил овқат берилади. Масалан, 13 август куни эрталабки нонуштада эҳтимол, нон, қулупнай мураббоси, сут, грилда пиширилган сосиска ва сабзавотли салат берилган. Қамоққа олинган пайтдан бошлаб Президент хавфсизлик хизмати ўз фаолиятини тўхтатди. Чунки бундай хизмат жазони ижро этиш тизими томонидан таъминланади.
Маълумот ўрнида, Кимнинг турмуш ўртоғи, собиқ президент Юн Сок Ёл ҳам ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш айблови билан ҳибсда сақланмоқда.
Изоҳ (0)