• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа Шоу-бизнес

    “Чидаб бўлмас даражада оғриқли”: Жастин Тимберлейкда оғир хасталик аниқланди

    44 ёшли хонанда ва актёр Жастин Тимберлейк “Forget Tomorrow” номли дунё бўйлаб гастрол сафарини 30 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида берган концерт билан якунлагач, Лайм касаллигига чалинганини эълон қилди.

    Foto: People
    Фото: People

    Лайм касаллиги бактериал инфекция бўлиб, одатда тропик каналар чақиши орқали юқади. Бу касалликни асосан Боррелиа бургдорфери деб номланган бактерия келтириб чиқаради. Хасталик мушак оғриғи, бош оғриғи, хотира ва онг фаолиятида бузилишлар, бўғимлар шишиши, чарчоқ ва бошқа нохуш симптомлар билан кечади.

    Касаллик илк бор 1970 йилларда АҚШнинг Лайм шаҳарчасида аниқланган ва шу сабабли унинг номи шундай қўйилган. Бактерия одатда ўрмонли, бутазорларга бой ҳудудларда, айниқса баҳор ва ёз ойларида кўпроқ тарқалади.

    “Сўнгги концерт дастурим энг қувончли, ҳиссиётларга бой, аммо жисмонан қийин ва чарчатадиган тажриба бўлди. Мен оилам, дўстларим ва сизларнинг ёрдамингизсиз буни енгиб ўтолмас эдим. Чунки сўнгги ойларда соғлиғим ёмонлашди ва мен Лайм касаллигига чалинганимни билдим. Буни сизларнинг ҳамдард бўлишингиз учун эмас, балки бошимдан кечирганимни очиқ сўзлаб бериш учун айтяпман”, деди Тимберлейк.
    Foto: The Voice
    Фото: The Voice

    Хонанда гастрол сафари давомидаги изчил давом этган ишлар касаллик аломатларини яна кучайтириб юборганини айтди:

    “Агар сиз ёки яқинларингиз шу дардга чалинган бўлса, ҳаётнинг бу касаллик билан ўтиши руҳий ва жисмоний жиҳатдан чидаб бўлмас даражада оғир эканлигини яхши биласиз. Менга илк бор ташхис қўйилганда шок ҳолатида эдим. Ҳеч бўлмаса шундан кейингина нега саҳнага чиққанимда кучли оғриқлар, чарчоқ ва кўнгил айниши бошланишини тушуна бошладим”, дейди Голливуд юлдузи.

    Тўрт карра “Эмми” ва тўққиз карра “Гремми” совриндори бўлган Тимберлейк аввалига бир йил давом этадиган гастрол сафарини бекор қилишни ўйлаган, аммо кейинчалик бу синовга бардош беришга қарор қилган:

    “Саҳнада қўшиқ куйлаш давомида олган завқим касалликдан кучлироқ бўлди. Мен таслим бўлмаганимдан хурсандман. Бу орқали ўзимга сабрли эканимни исботладим”, қўшимча қилди хонанда.
    Foto: The Voice
    Фото: The Voice

    “Social Network” фильмида суратга тушган актёр аслида ташхисни ошкор этмоқчи бўлмаган, чунки болалигидан шахсий ҳаётни сир сақлашга ўрганган. Бироқ уни тўғри тушунишлари учун бу ҳақда гапиришга қарор қилган.

    Бу баёнот санъаткорнинг Руминияда бўлиб ўтган Electric Castle мусиқа фестивалидаги чиқиши вақтида мухлислари томонидан кескин танқид қилинганига жавобан берилди. Чунки аввалроқ интернет фойдаланувчилари “Нега у концертга юзаки қараяпти?”, “Қўшиқдаги нечта сўзни ўзи куйлади?”, “600 доллар тўлаб, Жастин Тимберлейк қўшиқлари ўрнига одамлар куйлаётганини томоша қилдик” каби танқидий фикрларни билдирган эди.

    • Эслатиб ўтамиз, супермодел Белла Ҳадид ва унинг онаси Ёланда, қўшиқчи Жастин Бибер, актёрлар Бен Стиллер ҳамда Эми Шумер ҳам Лайм касаллигига чалинган.
    1 август, 13:58   Изоҳ (0)   2847
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жастин Тимберлейк#Лайм касаллиги

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.