• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Сунъий интеллект ёрдамида автоматик кредит даражасини баҳолаш тизимини яратган ўзбек йигити билан суҳбат

    У Францияда иш бошлаган, Америкада илм изламоқда, аммо Ўзбекистон банк тизими учун муҳим таъсир кўрсатган. Анвар Зоҳидов — сунъий интеллект (СИ) ёрдамида автоматик cредит сcоринг (кредит даражасини баҳолаш) яратган илк ўзбек мутахассислардан бири. Бугун молия дунёсининг энг илғор ғоялари атрофида фикр юритаётган, Франциянинг йирик Orange компаниясида тажриба тўплаган, ҳозир эса АҚШда докторантура (PhD) олиб бораётган бу йигитнинг орзуси битта: технологияни одамлар ҳаётини енгиллаштириш воситасига айлантириш.

    Унинг ҳикояси рақамли банкинг, илмий аниқлик ва ватанпарварлик туташувида вужудга келган. У биз билган сунъий интеллектни конференциялар саҳнасидан олиб тушириб, реал одамлар ҳаётига — микрокредит олиш, чатботдан ёрдам сўраш, ёки маълумотларни тез таҳлил қилиш жараёнларига олиб кирди.

    Қуйидаги мақолада Анварнинг қандай қилиб йирик Европа компаниясида ишлагани, Ўзбекистонда тарихий СИ-лойиҳани бошлагани, эндиликда эса АҚШда кечаётган ҳаёти ҳикоя қилинади.

    Orangeъда бошланган сунъий интеллект саёҳати

    Анварнинг сунъий интеллектга бўлган қизиқиши Франциядаги Orange (France Telecom) компаниясида ишлаган давридан бошланган. Orange (France Telecom) — Францияда топ 1 телекоммуникация компанияси бўлиб, бутун Европадаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Фақат Франциянинг ўзида 36 миллиондан ортиқ мижозга хизмат кўрсатади, дунё бўйлаб эса 290 миллиондан зиёд фойдаланувчига эга.

    Унинг фаолияти Orange Labsнинг Франциянинг Ланнион шаҳридаги кампусида, Orange Innovationънинг ДАТА-ИА бўлими ва НАДИА (НАтурал ДИАлогуэ) жамоасида олиб борилган. Бу жамоа сунъий интеллектга асосланган табиий тил орқали мулоқот (Натурал Language Диалогуэ) йўналишида тадқиқот ва амалий дастурлар билан шуғулланади. Айнан шу ерда Анвар CОРДИАЛ номли СИ асосидаги тил технологияларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа доирасида фаолият юритган. Ушбу корпус Orange компаниясининг энг йирик корпусларидан бири бўлиб, 3 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. Барча ишлар Р&Д (Research анд Development) — тадқиқот ва ривожлантириш доирасида олиб борилган.

    ChatGPT машҳурликка эришмасидан анча олдин, Анвар Orange ички чатботлар экотизимини яратишга ҳисса қўшди. У яратган "OrangeGPT" чатботи компания мижозларининг кундалик сўровларини автоматик тарзда қайта ишлашга хизмат қилган. Анвар фойдаланувчи сўровларини таҳлил қилиб, саволларни гуруҳларга ажратиб бера оладиган тизим яратди. Бу чатботга берилаётган саволларни аниқроқ тушунишга ёрдам берди ва фойдаланувчи тажрибасини кескин яхшилади.

    Иккинчи яратган СИ программаси, компанияни операцион харажатларини 30 фоиз қисқартириишга ёрдам берди. Айнан шу ерда Анвар сунъий интеллектнинг чуқур моделлари билан ишлашга янада қизиқиб қолди.

    CNRS: илмий тадқиқотлар

    Orangeъдан аввал Анвар Франциянинг CNRS — йирик илмий-тадқиқот институтида ишлаган. Бу ерда у камералар орқали воқеаларни аниқловчи тизим яратди. Бу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилиб, кўплаб олимлар эътиборини тортган.

    Шунингдек, у биологик тадқиқотлар учун соғлиқни сақлаш соҳасидаги маълумотларни саралаб таҳлил қилувчи дастур яратди. Бу восита илмий тадқиқотларни анча тезлаштирди. Анвар бу ерда илмга асосланган муаммога ёндашувни чуқур ўрганди.

    Huawei: Хитойдан бошланган илҳом

    Анварнинг сунъий интеллектга қизиқишини уйғотган илк жиҳатлардан бири Huawei компанияси орқали бўлган. Бакалавриятнинг иккинчи курсида у Хитойда ташкил этилган “Seeds for the Future” дастурига танлаб олинган. Ўта рақобатбардош танловдан ўтиш учун у IELTS сертификати, тавсияномалар, ГПА, эссе ва интервью босқичларидан муваффақиятли ўтган. Иккинчи босқичда математика, мантиқ ва инглиз тили бўйича тестлар, учинчи босқичда эса Huawei билан интервью ўтказилган. Ниҳоят, бутун Ўзбекистондан атиги 10 нафар талабадан бири сифатида танлаб олинган.

    Май ойининг охирида бошланган сафар давомида Анвар Хитойда икки ҳафталик тренинг жараёнларида қатнашган. Дастлаб Пекинда маданий алмашинув ва тил курслари, музейлар ва маданий марказларга ташрифлар амалга оширилган бўлса, кейин Шэньчжэндаги Huawei бош офисида IoT, телекоммуникация ва сунъий интеллект технологияларига оид чуқур тренинглар ўтказилган. Айнан мана шу тажриба уни сунъий интеллект соҳасига жиддий кириб келишга илҳомлантирган. Сертификатлар топшириш маросимида ўша вақтдаги Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов ва Huawei компаниясининг юқори лавозимли раҳбарлари ҳам қатнашган.

    Кейинчалик, Анвар Huaweiънинг Тошкентдаги офисида ҳам стажор сифатида фаолият юритган. Бакалаврни тамомлаб, диплом олгач, у магистратура учун Францияга грант асосида йўл олган.

    Банкдан кредит олиш жараёнини осонлаштирган сунъий интеллект

    Orangeъдаги муваффақиятдан сўнг Анвар ватанга қайтди. У Ўзбекистондаги банклардан бирида сунъий интеллект муҳандиси сифатида иш бошлади.

    Анвар ишчи гуруҳи билан Ўзбекистон банк тизимида якка тартибдаги тадбиркорлар учун автоматик онлайн кредит баҳолаш тизимини ишлаб чиқди. Бу тизим орқали банкка бормасдан, мобил илова орқали микрокредит олиш имконияти яратилди. Илгари кредит олиш учун кўплаб ҳужжатлар ва банк билан мулоқот зарур бўлган бўлса, янги тизим бу жараён якка тартибдаги тадбиркорлар учун анча енгиллаштирди.

    У ва унинг жамоаси фойдаланувчининг молиявий тарихини ва хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиб, қарз бериш қарорини автоматик қабул қилувчи модел яратди. Улар бир неча ёндашувларни синаб кўриб, энг ишончли ечимни жорий қилишди. Бу тизим ҳозиргача фаол ишламоқда.

    АҚШдаги докторантура ва келажакка қараш

    Ҳозирда Анвар АҚШнинг Техас штатидаги Тҳе University оф Техас ат Даллас университетида докторантура босқичида таҳсил олмоқда. У шу университетда сунъий интеллект бўйича ўзидан пастроқ поғонада ўқиётган студентларга профессор ёрдамчиси сифатида ўқув дарсларини ҳам олиб боради.

    Ёзги таътил даврида эса у сунъий интеллектнинг молиявий соҳалардаги имкониятлари, банк тизимидаги рақамли трансформация каби реал соҳалар билан боғлаш ҳақида илмий изланишлар олиб бормоқда.

    Анвар баъзи докторлик тадқиқотларини ҳам асл ватандоши ва қариндоши бўлган таниқли физик ва профессор Анвар Заҳидов билан бирга олиб бормоқда. Профессор Заҳидов нанофотоника ва энергия тизимлари бўйича дунёга машҳур олимлардан бири бўлиб, Тҳе University оф Техас ат Далласда илмий фаолият олиб боради. Улар биргаликда СИъни илмий ва технологик соҳаларга татбиқ қилиш юзасидан лойиҳалар устида ишламоқдалар.

    Анвар Зоҳидовнинг фикрича, яқин 5 йил ичида Ўзбекистонда қуйидагилар юз беради:

    “Ишлар автоматлашади, қоғозбозлик камаяди. Кўплаб жараёнлар рақамлаштирилади, бу эса тезлик ва аниқликни оширади. Банклардаги кўплаб оддий амалиётлар сунъий интеллектга ўтади. Барча банклар автоматик кредит баҳолаш тизимларини жорий этади. Киберхавфсизлик кучаяди ва бунда ҳам сунъий интеллект муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистон янги технологияларни тез қабул қилаётган давлат сифатида, бошқа мамлакатларга нисбатан сунъий интеллектни тезроқ ўзлаштиряпти. Марказий Осиё билан биргаликда Ўзбекистон 5 йил ичида СИ ва финтех бўйича глобал миқёсда асосий ўйинчилардан бирига айланиши мумкин.”

    Бу даражага етиш учун нима қилиш керак?

    “Агар ҳозирги тезликда сунъий интеллект жорий этишда давом этилса — ҳатто ундан ҳам тезроқ ва кенгроқ қамровда ишланса — Ўзбекистон ва минтақадаги компаниялар яқин йилларда жаҳон миқёсидаги етакчиларга айланиши ҳеч гап эмас.”

    Абдуллоҳ Турсунов тайёрлади.

    1 август, 18:45   Изоҳ (0)   323
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.