• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Мени Россияда сотиб юборишган” — актёр Талъат Йўлдошев меҳнат муҳожири бўлгани, ижара уйда яшаши ва 8 йил сартарошлик қилгани ҳақида (видео)

    “Қизим” сериалидаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Талъат Йўлдошев YouTubeъдаги “Дарё лифестайле” каналига берган интервьюсида отасиз улғайгани сабаб 9 ёшидан ишлашга мажбур бўлгани ва муҳожирликни бошдан кечиргани ҳақида гапирди.

    “9 ёшимда отамдан айрилганман”

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    — Дадам раҳматли темирйўлда ревизор бўлиб ишлаган. Унга Тошкентга келиб ишлаш таклифи кўп бўлган экан, аммо негадир рад этган. У республиканинг барча нуқталарига текширув билан борар, ҳалоллиги учун уни ҳурмат қилишар экан. Афсуски, дадам 43 ёшида вафот этди ва онам уч бола билан бева қолди. Акам касал эди, оғир иш қилса ёки нимадандир асабийлашса судурги тутиб, тоби қочарди. Шу боис, онамга кўмаклашиш учун 9 ёшимдан ишлашни бошлаганман. 8 йил давомида сартарошлик қилганман. Орада официантлик, чиптачилик ва пойабзал устачилигини ҳам қилиб, онамга ёрдамлашдим. 2008 йили дўстим хонанда Ҳамдам Собиров билан Россияга ишлагани борганмиз. У ерда ҳам қурилишда ишлаб, бир тийин пулсиз Ўзбекистонга қайтиб келганмиз, дейди Талъат Йўлдошев.

    “Мусофирчиликдаги қийинчиликларни эслаш ҳам оғир”

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    — Онам боришимга қарши бўлган. Аммо оёқ тираб туриб олганман. Ҳамдамнинг оилавий шароити ҳам ёмон эди, хуллас, беш киши Россия қайдасан деб йўлга тушганмиз. Менга сартарош бўлишни айтишганди. Аммо боргандан кейин бир ой ишсиз юрдик, кейин қурилишга олиб боришди. Ўша ерда паспортларимизни олиб қўйиб, бизни сотиб юборишганини билганмиз. У ердаги қийинчиликларни сўз билан тасвирлаб бўлмайди. Одамнинг заррача қадри йўқ эди. Уйдагилар сиқилмасин деб телефонда кулиб гаплашардик, аммо ҳолимиз жуда хароб эди. Акамнинг бошида ўсимтаси борлиги учун ҳаво алмаштирар деган умидда уни ҳам олиб кетгандим. Аммо оғир шароит сабаб, ҳар куни ўзини йўқотиб, хушдан кетадиган бўлиб қолди. Иш берувчиларга акамни уйга жўнатиб юборайлик, десам йўқ дейишди. Ҳатто, бунинг учун 3 500 рубль беришимни сўрашди. Ҳеч эсимдан чиқмайди ўша куни битта руснинг уйига бориб, ҳожатхона учун ўра қазигандим. Аммо жуда қўрққанман, чунки ўша пайтларда баъзилар пул бермаслик учун ўра қазиётган ишчининг устидан тупроқ ташлаб, ўлдиришгани ҳақидаги гаплар қулоғимга чалинганди. Кечгача ишлаб, етарли пулни иш берувчига олиб келганман, шундан кейингина у бемор акамнинг уйга қайтишига рухсат берган. Ҳар куни текширув келарди, улгурган беркинарди ёки уриб-туртиб маҳкамага кетарди. Ўшанда ўз-ўзимга қайтиб Россияга ишлаш учун келмайман, деб ваъда бергандим, дейди актёр Талъат Йўлдошев.

    “Оиланинг ёлғиз эркагиман...”

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    — Баъзан катта-кичик давраларда ўтирганимизда “Унчалик машҳур бўлиб кетмадингиз, сиз истеъдодли актёрсиз”, деган гапларни айтиб қолишади. Одамларга муаммоларингизни билмай туриб, баҳо бериш осон. 2008 йили институтга кирдим, олти ой ўтар-ўтмай акам вафот этди. Ундан кейин опамнинг турмуш ўртоғи оламдан ўтди. Опам 3 та қизи билан қайтиб келди. Ўша пайтда жиянларим 5-6 ёшдаги қизалоқлар эди. Рўзғор юкини елкамга илишга ва беш аёл учун масъул бўлишга мажбур бўлдим. Жиянларимни ўқитиб, уларнинг иккитасини турмушга бердик. Тан оламан, ижодни эмас, баъзида пулни ўйлашга мажбурман. Чунки уйимиз йўқ, бир неча йилдан буён Тошкентда ижарада яшаймиз. Бунинг қанчалик қийинлигини ижарада яшайдиганлар яхши билишади, дейди Талъат Йўлдошев.

    “Бировга ишониб уйсиз қолганман”

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    — Уй қурувчи жуда машҳур фирма билан реклама бўйича ишлаганман. Фалон суммани берсангиз, уйли бўлишингизга ёрдам бераман дейишди. Уйни текинга беришмасди, уларнинг пиари билан шуғулланишим ва келишув асосида топган пулимни бериладиган уйга йўналтиришлари керак эди. Тошкентга келиб ишлари юришиб кетганидан кейин негадир фикрлари ўзгарди. Мен эса Навоийдаги уйни сотиб бўлгандим, пулни бизнесга тикдим, аммо орада аварияга учраганим учун у ишим ҳам ўхшамади. Хуллас, қурувчининг ваъдасига ишониб оила аъзоларимни уйсиз қолдирдим. Бу мен учун оғир зарба бўлди, дейди актёр.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда томоша қилишингизни тавсия қиламиз.

    30 июл, 14:57   Изоҳ (0)   4047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хонанда Женнифер Лопес Россияда концерт беришдан бош тортди

    30 июл, 14:04

    Клубда 10 минг сўмга қўшиқ куйлаган, продюсерига турмушга чиққан, отаси туфайли “запрет”га тушган хонанда Шаҳзода 46 ёшда

    30 июл, 13:45

    Хонанда Жастин Тимберлейк Руминиядаги концертида деярли куйламагани учун танқидга учради

    30 июл, 12:55

    Instagram: Келинига атаб қўшиқ куйлаган Гули Асалхўжаева, орзуси ушалган Дурдона Қурбонова, Рухшона асал ойида

    30 июл, 11:39

    Мода оламида янги амбассадорлар: жаҳон брендларини намойиш қилувчи машҳур спортчилар (фото)

    30 июл, 08:28

    90 йиллар юлдузлари кинога қайтмоқда: карьерасини қайта тиклаётган Голливуд актрисалари

    29 июл, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларида одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди 

    Ўзбекистон | 22 август, 16:15

    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

    Реклама | 22 август, 15:00

    Ўзбекистонда доллар курси 12 400 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 22 август, 16:11

    Шри Ланка собиқ президенти ҳибсга олинди

    Дунё | 22 август, 16:05

    Тарвуз ейиш ортидан: Тошкентда 4 ёшли бола шифохонада вафот этди

    Ўзбекистон | 22 август, 15:55

    Пахтакор тумани ҳокими Шароф Рашидов туманига ҳоким бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 15:41

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков яна реклама ролигида суратга тушди

    Ўзбекистон | 22 август, 15:35

    “Реал” футболчилари клуб раҳбариятидан Родригони сотмасликни талаб қилмоқда

    Спорт | 22 август, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.