Сўнгги йилларда Голливуд юлдузлари орасида Лос Анжелесни тарк этиб, тинч ва хотиржам ҳаёт излаб бошқа жойларга кўчиб ўтиш ҳолатлари кўпаймоқда. Улар оила билан кўпроқ вақт ўтказиш, фарзандлар учун хавфсиз муҳит яратиш, табиат билан уйғун бўлиш кабиларни афзал кўрмоқда. Қуйида Голливуддаги ҳаётдан воз кечган машҳурлар ҳақида сўз боради

Лили Коллинз Дания, Копенгагенда яшамоқда

“Эмили Парижда” сериали юлдузи Лили Коллинз турмуш ўртоғи, режиссёр Чарли Макдауэлл билан Даниянинг пойтахти Копенгенга кўчиб ўтган. Улар бу шаҳарда ҳаёт тинч ва қулай бўлишини қайд этган. Жуфтлик Данияда кино ишлаб чиқаришга оид бизнес билан шуғулланади. Улар айнан шу ерда асал ойини ўтказган.
Ева Лонгория Испания ва Мексикада истиқомат қилмоқда

Актриса Ева Лонгория ҳозирда Испания ва Мексикада яшайди. У Голливуддаги доимий яшаш жойини бутунлай тарк этган. Актриса Испанияда турли лойиҳаларда иштирок этади, Мексикада эса турмуш ўртоғи билан яшайди. Лонгория ўз интервьюларида тинчлик ва оилавий муҳит ҳар қандай карьерадан устувор эканини таъкидлаган.
Крис Эванс ватанига қайтган

Marvel фильмларидаги Капитан Америка образи билан танилган Крис Эванс Калифорнияни тарк этиб, ўзининг туғилган жойи — Бостонга яқин шаҳарчага қайтган. Актёр у ерда сокин ҳаёт ритми, табиат ва тинчликни қадрлайди. Айни пайтда Эванс кинодаги фаолиятини давом эттирган ҳолда, оммадан бир оз чекинишни танлаган.
Метю Макконахи Техасда яшамоқда

“Оскар” совриндори Метю Макконахи ўзининг рафиқаси Камила ва уч фарзанди билан Техас штатига кўчиб ўтган. Актёр бу қарорини оилага ғамхўрлик қилиш, унинг характерига мос маданият ва ҳаёт суръатининг секинлиги билан изоҳлаган.
Amanda Сайфред Нью Йоркдаги ферманинг эгаси

Актриса Amanda Сайфред Нью Йорк штатининг Кацкилс тоғлари яқинида жойлашган кичик фермада яшайди. У ерда турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан бирга ҳайвонлар боқади ва оддий ҳаёт кечиради. Актриса Голливуддаги босимлардан қутулиш мақсадида шундай қарорга келган. У ҳали ҳам фильмларда суратга тушади, лекин доимий яшаш жойи сифатида шаҳар эмас, қишлоқ ҳаётини танлаган.
Линдси Лоҳан Дубайда истиқомат қилмоқда

Голливуд юлдузи Линдси Лоҳан сўнгги йилларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшайди. Бу ерда актриса шахсий ҳаётга аралашувнинг камлиги ва қонунлар билан ҳимояланган шахсий эркинликни қадрлайди. Лоҳан айни пайтда она ҳамдир, у фарзанди билан тинч ва тартибли ҳаёт кечиришни маъқул кўради. Дубайда эса бунинг учун кенг имкониятлар яратилган.
Изоҳ (0)