• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Карьера

    Аёллар учун офисда ишламай ҳам кўпроқ пул топиш мумкин бўлган 7 касб

    Айни дамда бола парвариши таътилида бўлсангиз ёки шунчаки эркин иш графигини афзал кўрсангиз сиз учун 7 та ажойиб касбни тўпладик.

    Фото: Lisa.ru

    Гап ноутбукда 10 соат давомида ишлаш эвазига 500 доллар иш ҳақи тўланадиган “масофавий бўш иш ўринлари” ҳақида эмас, балки ривожланиш, ўсиш ва муносиб даромад топиш мумкин бўлган ҳақиқий касблар ҳақида бормоқда. Шундай қилиб, офисдан кетиш ва янги ҳаётингизни қуришни бошлашга имкон берадиган фойдали йўналишлар билан танишининг.

    Фото: Lisa.ru
    1. Шахсий онлайн услуб ва имиж маслаҳатчиси 

    Ҳа, дунё стилистлар билан тўлиб-тошган, аммо онлайн услуб бўйича ақлли ва индивидуал мураббийлар жуда кам. Сиз капсулаларни ишлаб чиқишингиз, мижозларга гардероб йиғишда ёрдам беришингиз, онлайн харид қилишингиз ва ҳатто кўргазма залларига ҳамроҳ бўлишингиз мумкин.

    Агар сиз бу соҳада ўз ўрнингизни топсангиз ва ижтимоий тармоқларни тўғри бошқаришни ўргансангиз, кунига 2-3 марта уйдан туриб онлайн маслаҳат бериб мўмайгина пул ишлаб топишингиз мумкин.

    1. Шахсий самарадорлик ва интизом бўйича мураббий

    Агар вазифаларни тартибга солишни билсангиз, унда бу иш сиз учун. Баъзи аёллар кимдир уларни ҳаётда етаклаб бориши учун пул тўлашга тайёр, масалан сиз унга соат 6:00 да туришга, кунни режалаштиришга, фойдали одатларни сингдиришга ёрдам берасиз. Сиз бир вақтнинг ўзида 5-10 нафар мижозни кузатишингиз, улар учун одатлар жадвалини яратишингиз, ҳафтада бир марта қўнғироқ қилишингиз ва қўллаб-қувватлаш чатида иштирок этишингиз мумкин.

    1. Тадбиркор ёрдамчиси
      Фото: Lisa.ru

    Бу ерда сиз шунчаки “ёрдамчи” эмас, балки кун тартибини бошқарасиз, вазифаларни мувофиқлаштирасиз, муддатларни кузатиб борасиз. Вазиятни олдиндан кўра билиб фикрлайдиган ёрдамчиларга талаб катта. Кўплаб тадбиркорлар кунига 3-4 соат вақтингиз учун яхши пул тўлашга тайёр. Сиз уйдан ишлайсиз, мижозларни ўзингиз танлайсиз ва кун тартибининг мослашувчанлигини сақлаб қоласиз.

    1. Онлайн курслар яратувчиси ва продюсери

    Агар сиз билимларни тизимлаштиришни яхши кўрсангиз, матн ёзишни ва тақдимотлар ўтказишни билсангиз, мутахассислар билан ишлашингиз ва уларга курсларни бошлашда ёрдам беришингиз мумкин. Нафақат хизматингиз учун даромад балки сиз сотувдан фоиз олишингиз ҳам мумкин.

    1. Аналитикага эга ижтимоий тармоқлар администратори

    Бу фаолият шунчаки ижтимоий тармоқни юритиш эмас, балки контент стратегиясини ишлаб чиқиш, статистикани таҳлил қилиш, сотувга асосланган матн ёзишни ўз ичига олади. Кичик ва ўрта бизнес, блогерлар, экспертлар айнан шундай админларни қидирмоқда. Сиз йўналишни ўзингиз танлай оласиз: гўзаллик, спорт, психология, мода, соғлиқни сақлаш — у ерда бюджетлар юқори бўлади.

    1. Онлайн озиш ёки соғлом турмуш тарзи бўйича мураббий
      Фото: Lisa.ru

    Агар сиз аллақачон бирор спорт тури бўйича спорт устаси ҳамда ўзингиз трансформация йўлини босиб ўтган бўлсангиз, тажрибангиз билан ўртоқлашишингиз, овқатланиш режалари, жадваллар ва мотивацион сессиялар тузишингиз мумкин.

    Мижозлар мураббийлик, қўллаб-қувватлаш, ёрдам ва тизимлилик учун пул тўлашга тайёр. Ижтимоий тармоқлар билан биргаликда гуруҳлар ёки шахсни бошқаришингиз мумкин. 

    1. Блогер

    Қизиқишларингиз (онглилик, услуб, феминизм, аёллар саломатлиги) бўйича Telegram канал ёки клуб очишингиз, у ерга аёлларни таклиф қилишингиз ва пулли муҳокамалар, эфирлар, реклама ва ҳамкорлик орқали пул ишлашингиз мумкин. Кўплаб муваффақиятли блогерлар рекламаларсиз барқарор даромад келтирадиган 10-20 кишилик мини-гуруҳлардан бошлашган.

    Бу касбларнинг барчасида қандай умумийлик бор?

    Сиз дунёнинг исталган нуқтасидан туриб ишлайсиз. Даромадингиз хизмат сифатига боғлиқ. Шахсий бренд яратиш орқали ўсишингиз ва ривожланишингиз мумкин. Офис, тирбандлик, бемаъни мажлисларга вақт кетмайди.

    Нима учун бу айниқса ҳозир муҳим?

    Сиз билан биз аёлларга ўзларини танлашларига рухсат берилган даврда яшаяпмиз. Сиз оналик, ўзингизга ғамхўрлик қилиш ва муносиб даромад топишни бирлаштиришингиз мумкин. Ўзингизга мослашувчан жадвал тузиб, яқинларингизга ғамхўрлик қила оласиз. Истеъдодингизни юзага чиқариш, керакли бўлиш ва бунинг учун пул ишлаб топиш имкони мавжуд бўлади.

    Агар кўпроқ эркинлик, кўпроқ енгиллик хоҳлаётганингизни ҳис қилсангиз — “идеал лаҳза”ни кутманг. Ўз маҳоратингизни кўрсатишни ва таянч нуқтасини излашни бошланг. Дунё ўзгарди ва энди пул топиш учун офисда ўтиришнинг ҳожати йўқ.

    Нимадан бошлаш керак?

    Фото: Lisa.ru

    Қуйидаги маслаҳатларни кўриб чиқинг:

    1. Ўзингизга қизиқ бўлган соҳани танланг.
    2. Мини-режа тузинг: қандай кўникмаларни такомиллаштириш, хизматларни қандай жойлаштириш, ижтимоий тармоқларда қандай қадамлар қўйиш керак.
    3. Хизмат турингизга муносиб нарх қўйинг.
    4. Биринчи қадамни ташланг: ижтимоий тармоқларда пост жойлаштиринг, потенциал мижозларга ёзинг, аудит ва маслаҳат таклиф қилинг.
    5. Пул ишлашни ва уни кўпайтиришни бошланг.

    22 июл, 18:40   Изоҳ (0)   1971
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Касблар#Карьера#Бола парвариши таътили#Блогер#Онлайн курслар#Ижтимоий тармоқлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина август ойининг охиригача Путин ва Зеленский учрашувини ўтказишни таклиф қилди” — Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби

    Дунё | 24 июл, 00:39

    “Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр Меҳриддин Раҳматов энергетика тизими масъулларига мурожаат қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 23:46

    Франция Исроилни оммавий очарчиликни келтириб чиқаришда айбламоқда

    Дунё | 23 июл, 23:15

    ММА тарихидаги энг хато қарорлар топ-10 лиги

    UFC | 23 июл, 22:59

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.