• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    Iсроил ҳарбийлари 2023-йил октйабрдан буён Ғазога қуролли ҳужум уюштирмоқда ва тинч аҳоли вакилларини ўлдиришда давом этмоқда. Маълумотларга кўра, ўтган икки йил давомида Исроил ҳарбийлари Ғазода қарийб 60 минг одамни ўлдиришган ва яна 120 мингдан ошиқ одам ярадор бўлган. Халқаро ташкилотлар яҳудий давлатининг бу хунрезликларини аллақачон фаластинликларга қарши геноцид деб баҳолаб бўлган. Ушбу материалда яқин тарихда содир бўлган йирик геноцидлар ҳақида маълумот берамиз.

    1948 йилда БМТ томонидан геноцид инсониятга қарши халқаро жиноят деб белгилаб қўйилади. Уни содир этганлик учун кескин жазо жоралари белгиланди. Ўшандан буён орадан 73 йилдан ошиқроқ вақт ўтди. Ер юзида эса геноцид тўхтамаяпти. Ҳатто XXI асрда ҳам.

    “Геноцид” сўзи юнонча γένος — “қабила” ва лотинча cаэдо — “ўлдираман” сўзларининг бирикишидан пайдо бўлган. У жамоавий зўравонликни, инсонларга миллий, этник ёки ирқий сабаблар ортидан зўравонлик қилиш, уларни қисман ёки бутунлай ўлдириб ташлашни англатади.

    “Геноцид” атамасини биринчи марта полшалик ҳуқуқшунос Рафаэл Лемкин қўллаган. Лемкин 1933 йилда Мадридда ўтказилган халқаро конференцияда геноцидга қарши халқаро қонунлар ишлаб чиқишни таклиф этган. Шу билан бирга у қандай қирғинларни геноцид деб тан олиш юзасидан ўз таклифларини билдирган.

    Геноцид атамаси илк бор 1945 йилда Ньюрнберг шаҳрида фашист раҳнамолари устидан ўтказилган судда, 1946 йилда Польшада ўтказилган суд жараёнларида геноцид сўзи қўлланади.

    1948 йилда БМТ Геноцид жиноятларидан огоҳлантириш ва уни содир этганларни жазолаш ҳақидаги конвенцияни қабул қилади. Шундан сўнг геноцид сўзи расмий равишда қўллана бошланди.

    Ўрта асрлардаги энг йирик геноцидлар Америка қитъаси кашф этилгандан сўнг европаликлар томонидан содир этилган. Канадан тортиб Аргентина жанубигача бўлган жуда катта ҳудудларда яшовчи турли ҳинду қабилалари батамом қириб юборилган. Бундан ташқари, Австралия, Янги Зеландиядаги тубжой аҳоли қириб юборилади ва у жараён ХIX асргача давом этади.

    ХХ асрда ҳам Ер юзида геноцидлар тўхтамади. Иккита жаҳон уруши, СССР ва Хитойда ҳамда кўплаб миллий озчилик вакилларига нисбатан содир этилган қирғинлар, фашистлар Германиясида яҳудийларнинг қириб юборилиши, Камбожа ҳамда Руандадаги геноцидлар шулар жумласидан.

    Серблар томонидан Боснияда қириб юборилган мусулмонлар кўмилган қабристон

    Бундан ташқари, ХХ аср сўнгида Болқон яриморолида серблар томонидан мусулмонларга қарши геноцидлар амалга оширилди. Ана шундай қатлиомларнинг энг аянчлиси 1995 йилда Босниядаги Сребрениса шаҳри атрофида содир этилади. Серб армияси мусулмонлардан иборат тинч аҳоли вакилларини ўлдириб, бульдозер ёрдамида кўмиб юборади.

    Шунингдек, ХХ аср охирида СССР тарқаб кетгач Кавказда, Озарбайжонга тегишли Қорабоғ арманлар томонидан босиб олинади. Сўнг бу ерда арман армияси ва жангарилари томонидан озарбайжонлар қирғин қилинади. Айниқса, 1992 йил 26 февраль куни  Қорабоғдаги Хўжайли шаҳрида минг нафарга яқин озарбайжонликлар қатлиом қилинади.

    Айрим Европа давлатлари ХХ-аср бошида Усмонийлар империяси арманиларни геноцид қилган деб ҳисоблайди. Аммо Туркия буни тан олмайди ва аксинча, арманилар Кавказда турклар, озарбайжонлар ва грузинларни қирғин қилган деб ҳисоблайди.

    Худди шунингдек, Чор Россиясининг Ўрта Осиёни босиб олишда, 1917 йилда амалга оширилган октябрь тўнтаришидан кейин дашноқ арманларнинг Фарғона водийсида амалга оширган қирғинларини ҳам бемалол геноцидга киритса бўлади.

    2015 йил сентябрь ойида БМТ бош ассамблеясида 9 декабрь кунини Геноцид жинояти қурбонларини хотирлаш куни сифатида қайд этиш ҳақида қарор қабул қилади. Ўшандан буён бу кун Геноцид жинояти қурбонлари хотираси куни сифатида ёдга олинади. Қўйидагилар тарихдаги энг йирик геноцидлар ҳисобланади.

    Ироқда курдлар геноциди

    Халабжада қирғин қилинганлар кўмилган қабристон

    1980 йилдан 1988 йилгача давом этган Ироқ–Эрон уруши пайтида Ироқда мамлакат президенти Саддам Ҳусайн раҳбар бўлган БААС партияси “Анфол коди” деб номланган махсус дастур ёрдамида курдлар қирғини амалга оширган.

    Ироқ-Эрон уруши пайтида шимолий Ироқда жойлашган Халабжа шаҳри ва унинг атрофида яшаган курдлар Эрон армияси ёрдамида ҳукуматга қарши бош кўтаради. Ана шунда Ироқ армияси бу ҳудудда кимёвий қурол қўллайди. Оқибатда кўп сонли курдлар қирилиб кетади.

    Ўшанда 180 минг курд ҳалок бўлгани, яна кўплаб курдлар бедарак йўқолгани айтилади. Кейинчалик курдларни заҳарлаб ўлдириш ишларига Саддам Ҳусайннинг акаси Али Ҳасан ал Мажид бошчилик қилгани ошкор бўлади. АҚШ 2003 йилда Ироққа бостириб киргач Саддам Ҳусайн билан бирга Али Ҳасан ал Мажид АҚШ ҳарбийлари қўлига асирга тушган. 2010 йил 17 январь куни Ироқ суди уни тинч аҳолини қирғин қилишда айбдор деб топади ва ўлим жазосига ҳукм қилади.

    Мориорилар геноциди

    Ўз қабиладошларини қириш учун отланган мориорилар

    Мориорилар бир пайтлар Янги Зеландияда яшаган маориларнинг авлодлари ҳисобланади. 16-17-асрларда маориларнинг бир қисми Янги Зеландия билан қўшни бўлган Чатем оролига кўчиб ўтади. Янги оролга кўчиб ўтган маорилар ўзларини мориорилар деб атай бошлайди. Шу тариқа, иккита оролда яшаётган бир миллат икки хил номлана бошлайди.

    Гарчи Янги Зеландияни 1642 йилда нидерландиялик сайёҳ Абел Тасман кашф этган бўлсада, бу ҳудудга 120 йил давомида бошқа европаликлардан ҳеч ким келмаган. Фақат 1769 йилда Жеймас Кук Янги Зеландияга келади. У оролнинг харитасини тушириш асносида маҳаллий аҳолига картошка етиштириш ва милтиқдан отишни ўргатади.

    Шундан сўнг милтиқлар билан қуролланган маорилар аввалига ўзаро урушларни бошлаб юборишади. 1801-1840 йиллар оралиғида жами 600 марта жанг бўлиб ўтади ва уларда 30-40 минг маори ҳалок бўлади. Шундан сўнг улар қўшни Чатем оролига ҳужум бошлашади ва милтиқлар ёрдамида қардошлари мориориларни қирғин қила бошлашади.

    1835 йилдан 1862 йилгача Чатемдаги барча мориорилар қириб ташланади ва улардан бор йўғи юзга яқини қочиб тирик қолади. Кейинчаалик Янг Зеландия ва Чатем ороллари европаликлар ҳукмронлигига ўтгач маориларнинг тақдири ҳам аянчли кечади ва уларнинг ҳам катта қисми қирилиб кетади.

    Чатемда тирик қолган мориорилар кейинчалик умуман кўпаймайди ва уларнинг охирги вакили 1933 йилда вафот этади.

    Руандадаги геноцид

    Руандадаги геноцид қурбонларининг фотосуратлари

    Африка қитъасида жойлашган Руандада одамлар иккита табақага бўлиниб яшаб келган. Туцилар табақаси ўзларини қадимги мисрликлар ва эфиопияликлар авлодидан бўлган олийнасаблар деб ҳисоблайди ва хуту табақасига паст назар билан қарайди.

    Ўтган асрнинг 90 йиллари бошида мамлакат аҳолисининг 40 фоизини туцилар, 60 фоизини хутулар ташкил этган. Ўша пайтда ҳукумат хутулардан ташкил топган эди.

    1990 йилда хутулардан иборат бўлган Руанда ҳукумати ва унга мухолиф бўлган туцилардан иборат бўлган Руанда ватанпарварлари фронти ташкилоти ўртасида уруш бошланади. Этник можаро туфайли келиб чиққан бу урушда кўплаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлади.

    1994 йил 6 апрель хутулар ҳукумати армияга туциларнинг барчасини қатлиом қилиш ҳақида буйруқ беради. Шундан сўнг туциларни қирғин қилиш бошлнади. Оқибатда қисқа вақт ичида 500 мингда 1,1 миллион нафаргача туци ўлдирилади.

    Ўша қатлиомдан кейин ҳар иккала табақанинг мамлакат аҳолиси таркибидаги ҳиссаси ўзгаради. Бугун Руанда аҳолисининг 85 фоизини хутулар, 15 фоизини туцилар ташкил этади.

    Ирландиядаги очарчилик

    Ирландиядаги очарчилик қурбонлари учун ўрнатилган ёдгорлик

    Ирландиядаги очарчиликка картошка сабаб бўлган. Бу давлатга картошка илк марта 16-асрнинг охирида олиб келинган. Мўтадил иқлим, яхши об-ҳаво ва унумдор тупроқ туфайли 19-асрга келиб Ирландия Европанинг картошка энг кўп етиштириладиган мамлакатларидан бирига айланади.

    Аммо 1840 йилдан бошлаб қандайдир касаллик туфайли картошка ҳосили яроқсиз чиқа бошлайди. Шу тариқа йилдан йилга ҳосилнинг чўғи камая боради. Ўша пайтларда Ирландияда ҳукмрон бўлган инглизлар эса яроқли ҳосилнинг катта қисмини Англияга жўнатиб, ирландияликларни очликка рўпара қилишади.

    Шу тариқа 1845-1849 йилларда Ирландияда даҳшатли очарчилик содир бўлади. Оқибатда миллион нафардан ошиқ одам ҳалок бўлади. Яна шунча одам бошқа жойларга кўчиб кетади.

    Аксарият тарихчилар Ирландияда юз берган ушбу очарчиликни инглизлар уюштирган ва шу йўл билан ирландларни геноцид қилган деб ҳисоблайди.

    Пигмейлар геноциди

    Конгода яшовчи пигмейлар

    Пигмейлар Марказий Африканинг бир нечта мамлакатида яшовчи қабилаларнинг номи. Пигмейлар бўйи пастлиги билан бошқа одамлардан фарқланиб туради. Одатда уларнинг бўйи 1,5 метрдан ошмайди.

    1998-2003 йиллар оралиғида Конгода фуқаролар уруши содир бўлади. Бу урушда мамлакатда яшовчи турли қабилалар ўзаро жанг олиб боради. Гарчи пигмейлар бу урушда иштирок этмаган бўлса ҳам уришаётган томонлар уларнинг катта қисмини шунчаки қириб юборади. Охир оқибат пигмейлар ўзларини ҳимоя қилишни сўраб БМТга мурожаат қилишади. Шундан сўнг улар яшаётган ҳудудларга тинчликпарвар кучлар жойлаштирилади. Унгача эса уларнинг катта қисми қирилиб кетади.

    Бугун Марказий Африкада Габон, Камерун, марказий Африка Республикаси, Конго Республикаси, Конго Демократик Республикаси ва Руандада жами ярим миллион нафар пигмей яшамоқда.

    Ҳиндулар геноциди

    Европаликлар ҳужумига учраган ҳиндулар

    Христофор Колумб Американи кашф этгунча бу қитъада кўплаб тубжой аҳоли вакиллари яшаган. “Янги дунё” кашф этилгандан сўнг европаликлар у ерга оқиб бора бошлайди. Сўнг маҳаллий аҳолини қириб юбориб уларга тегишли ерларни эгаллайди. Бу жараён 20-асргача давом этади.

    Ҳолат шу даражага етадики, қачонлардир бутун қитъа бўйлаб сочилиб яшаган турли ҳинду қабилалари кейинчалик батамом йўқ бўлиб кетади. Бугун Американинг тубжой аҳолиси бўлган ҳиндуларнинг қанчаси қириб юборилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Тарихчи олимларнинг тахминича европаликлар томонидан қириб юборилган ҳиндулар сони бир неча ўн миллион нафарга етади.

    Аборигенлар геноциди

    Европаликлар занжирбанд қилган аборигенлар

    Аборигенлар – бу Австралиянинг тубжой аҳолиси ҳисобланади. Улар бу қитъага Жанубий-Шарқий Осиёдан кўчиб ўтган.

    17-асрнинг бошларида европалик сайёҳлар Австралияга кела бошлайди. Орадан бир оз ўтиб бу қитъага Европада жиноят содир этганларни жазолаш мақсадида ташлаб кета бошлашади. 18-асрнинг иккинчи ярмида Австралияга кўплаб инглизлар келишади ва уни қироличанинг мулки деб эълон қилишади. Ўша пайтда бу ерда қарийб 1 миллион нафар маҳаллий аҳоли яшаган.

    19-асрнинг 50 йилларида Австралияда олтин васвасаси бошланади. Бу ерга кўплаб европаликлар оммавий равишда кўчиб кела бошлайди. Ана шунда худди Америкада бўлганидек европаликлар маҳаллий аҳолини қириб, уларга тегишли ерларни эгаллаб ола бошлайди. Оқибатда 20-асрнинг бошларида Австралияда бор йўғи 50-60 минг атрофида абориген қолади.

    1909 йилдан бошлаб Австралия ҳукуматининг қарори билан аборигенларнинг фарзандларини оиласидан ажратиб олиб, алоҳида колонияларда тарбиялай бошлашади. Бу ҳолат 1970 йилларгача давом этади. Австралия ҳукумати бу ишни аборигенларнинг болаларига етарлича таълим тарбия бериш ва уларни жамиятга мослаштириш деб изоҳ берган. Бу ишнинг танқидчилари эса ҳукумат аборигенларни батамом қириб юбориш учун шу ишни ўйлаб топган дейди.

    Босниядаги геноцид

    Боснияда серблар томонидан қирғин қилинган мусулмонлар қабристони

    1990-1991 йилларда собиқ иттифоқ республикаларида мустақиллик учун бошлаган ҳаракатларнинг акс-садоси Югославияга ҳам етиб боради. Ўша пайтда бу давлат таркибида олтита иттифоқдош республика – Сербия, Черногория, Македония, Словения, Хорватия ҳамда Босния ва Герцоговина бор эди.

    Ана шундай шароитда 1991-92 йилларда иттифоқдош республикаларнинг аксарияти ўз мустақиллигини эълон қилади. Табиийки, бу сербларга ёқмайди ва улар ўзбошимча республикаларни қурол кучи билан тийиб қўйишга киришади. Оқибатда собиқ Югославия республикалари ўз мустақиллигини қон тўқиб, қурбонлар бериб ҳимоя қилишга мажбур бўлади.

    Табиийки, иттифоқдош республикалар аҳолисининг маълум қисмини серблар ташкил этган ва улар Югославия парчаланишига қарши эди. Шу тариқа мустақиллик учун бошланган уруш кейинчалик этник-диний тус олади, Православ мазҳабига эътиқод қилган серблар католик хорватлар ва мусулмон сербларни ҳам қатлиом қила бошлайди. Ана шундай қатлиомларда Сребрениса шаҳри ва унинг атрофида яшовчи 10 мингга яқин одам ўлдирилади ва бульдозер ёрдамида кўмиб юборилади.

    1996 йилда Сребрениса атрофидаги оммавий қабрлар топила бошланади. Улар қазиб кўрилганда оммавий қабрларнинг ҳар биридан минглаб одамлар жасади чиқади. Илк оммавий қабр 1996 йилда, сўнггиси 2021 йилда топилган.

    Ҳолокост

    Германиядаги асирлар лагерига жойлаштирилган яҳудий болалари

    1933 йилда Ҳитлер Германия кансери бўлади. Орадан бир йил ўтиб у ўзини фюрер деб эълон қилади. Ҳитлер яҳудий миллатини жуда ёмон кўрган. Шу сабабли ҳокимият тепасига келганидан бошлаб Германияда яҳудийлар тақиб остига олина бошланади.

    Иккинчи жаҳон уруши бошланиб, фашистлар Германияси Европа давлатларини бирин-кетин босиб олар экан, барча жойда яҳудий миллатига қарши ов уюштиради. Немис қўшинлари турли шаҳар ва қишлоқларга кириб борар экан, аҳоли ва асирлар орасидан яҳудийларни ажратиб олади. Сўнг уларни конслагерларга жўнатишади.

    Конслагерларда немис олимлари яҳудийларда турли тажрибаларни синаб кўришади ва тадқиқотлар ўтказишади. Шунингдек, уларнинг аксариятини газ камераларига тиқиб заҳарлаб ўлдиришади. Сўнг терисини шилиб, саноатда ишлатишди, суякларидан ўғит қилишди.

    Ўшанда фашистлар томонидан 6 миллион нафардан ошиқ яҳудий ўлдирилгани айтилади. Немислар ўлдиришга улгурмаган яҳудийларни иттифоқчилар қўшинлари томонидан озод қилинган.

    СССРдаги геноцидлар

    Ватанидан қувилаётган қримтатарлар, 1944 йил

    Жаҳон тарихида амалга оширилган геноцидлар орасида СССРда амалга оширилган қирғинлар алоҳида ўрин эгаллайди. Бу давлат пайдо бўлганидан бошлаб ўтган асрнинг 50 йилларигача турли миллатлардан иборат миллионлаб инсонларни қириб юборган.

    Бу давлатдаги илк геноцидлар 1917 йилда октябрь тўнтаришидан кейин содир этила бошланган. Болшевиклар Чор Россиясига тегишли бўлган ҳудудларни сақлаб қолиш учун Болтиқбўйи, Украина, Кавказ ва Ўрта Осиёда совет ҳукуматига қарши чиққан инсонлар билан бирга тинч аҳоли вакилларини ҳам қириб юборишади.

    Кейинги қирғин 1928 йилда мамлакатда коллективлаштириш бошланганда амалга оширилади. Бойлар ва ўртаҳолларнинг мол-мулклари тортиб олиниб ўзлари узоқ ўлкаларга сургун қилинади. Ўшанда сургун қилинганларнинг кўпчилиги оғир шароитларда ҳалок бўлади.

    Шунингдек, 1932—1933 йилларда Украина, Россия ва Қозоғистонда юз берган очарчиликда миллионлаб инсонлар нобуд бўлган. Тарихчилар бу очарчилик совет тузуми томонидан уюштирилганини айтишади.

    1937 йилда Сталин қатағонлари бошланади. Мамлакат бўйлаб миллионлаб одамларни “ёт унсур”ларга чиқариб қамоқларга ташлашади. Қозоғистондан Узоқ Шарққача бўлган ҳудудларда “ГУЛаг” (Қамоқхоналар бош бошқармаси) лагерлари ташкил этилади. Уларда сақланаётган маҳбуслар очлик ва совуқ туфайли ўлиб кетишади.

    Кейинги геноцид 1943-44 йилларда амалга оширилади. Немисларга қарши урушда СССРнинг қўли баланд кела бошлагач 1943 йил кузида Сталин Кавказда яшовчи бир нечта миллатларни сургун қилиш ҳақидаги қарор чиқаради.

    Шундан сўнг аввал чеченлар, ингушлар, қорачойлар, 1944 йилда эса қримтатарлар, месхети турклар “ватанга хиёнат”да айбланиб, сургун қилинади. Ана шу сургун давомида уларнинг кўчилиги ҳалок бўлади.

    Умуман олганда 1917 йилдан 1953 йил Сталин вафотигача Россия ва СССРда болшевиклар томонидан 20-25 миллион одам ўлдирилгани айтилади. Кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар Сталин ва Ленин бошчилигидаги давлатда амалга оширилган қирғинларни геноцид деб атайди.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

    10 июл, 19:12   Изоҳ (0)   1888
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #геноцидлар#Исроил

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.