“Ливерпуль” футболчиси Луис Диас Мюнхеннинг “Бавария” клуби билан келишувга эришди. Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, эндиликда “Бавария” вакиллари “Ливерпуль” клуби билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлайди. Унда трансфер шартлари ва товон пули бўйича келишувга эришиш режалаштирилган.
Шунингдек, футболчига “Барселона” клуби ҳам қизиқиш билдирган. Каталония жамоаси уни Нико Уильямс трансфери амалга ошмай қолганидан сўнг асосий нишонига айлантирган эди. Аммо Диаснинг “Бавария”га ўтиш қарори “кўк-анорранглилар” режасини барбод қилиши мумкин.
Маълумот учун, Луис Диас 2022 йил январь ойидан бери “Ливерпуль” сафида тўп сурмоқда. 2024/25 йилги мавсумда у барча мусобақалар доирасида жами 50 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали унга 70 миллион евро қиймат белгилаган.
Изоҳ (0)