Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Хонанда Малика Равшанова оиласи билан тоғ ён бағрида ҳордиқ чиқармоқда.

Актриса Ситора Фармонова онасини туғилган куни билан табриклади.

Қизиқчи Аваз Охун Россиянинг Новосибирск шаҳрида концерт дастурини тақдим этди.

Актриса Юлдуз Ражабова “Қора оққуш” фильмидаги актриса Натали Портманнинг образини такрорлади.

Хонанда Шаҳзода ўғли Халиднинг ёзги таътилни қандай ўтказаётгани акс этган сурат билан бўлишди.

Актриса Дилноза Кубаева Хива шаҳридан кўриниш берди.

Вайнер Шохруз Рўзибоев актриса Шаҳло Алижоновага турмуш қуриш таклифини билдирди ҳамда Marry mе маросими акс этган видео билан бўлишди.
Таниқли актёр Рихситилла Абдуллаев илк марта бобо бўлди. Унинг ўғли Тожираҳмоннинг оиласида қиз фарзанд дунёга келди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ўғли Тимурга туғилган куни муносабати билан қимматбаҳо автомобиль совға қилди.
Изоҳ (0)