Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган C гепатитига қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Маълум қилинишича, Миср томони умумий қиймати 114 минг 829 доллар бўлган 28 дона қутида 7440 дона C гепатитига қарши беғараз “Софосбувир-400мг” дори воситасининг 2025 йилдаги иккинчи партиясини тақдим этди.
7 июнь куни дори воситалар Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берилган. Ушбу дори воситалари ССВ ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, 2023-2024 йилларда Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга C гепатитига қарши курашиш учун умумий вазни 12,4 тонна бўлган “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситалари 27 партияда инсонпарварлик кўмаги сифатида берилган.
Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 1,4 миллион долларга тенг.
Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бир нафар беморнинг 3 ойлик тўлиқ даволаш курси учун 3 қадоқ “Даклатасвир” ва 3 қадоқ “Софосбувир” керак бўлади.
Изоҳ (0)