Саудия Арабистони фуқароси ижтимоий тармоқлар орқали алдов йўли билан даромад қилиш мақсадида ноқонуний ҳаж операциясини ташкил этгани учун 1 йилга қамалди. Бу ҳақда Arab News хабар берди.

Дастлабки ҳукмда унга 1 йиллик қамоқ жазоси ва 10 минг риал (2 666 доллар) миқдорида жарима, шунингдек, жиноятда қўлланилган барча қурилма ва воситалар мусодара қилиш жазоси тайинланган.
Мамлакатда сохта ҳаж операцияларини яратиш қамоқ билан жазоланадиган катта жиноят ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳаж хавфсизлик кучлари Маккага рухсатномасиз кирмоқчи бўлган 36 нафар фуқарони ҳибсга олган.
Маълумот ўрнида, Саудия Арабистонига 2025 йилги ҳаж мавсуми учун хориждан бир миллиондан ортиқ зиёратчи келган.
Ҳажга келганларнинг 53 фоизи эркаклар, 47 фоизи эса аёллардир. Зиёратчиларнинг 94 фоизи ҳаво йўли билан, 4,83 фоизи қуруқликдаги чегара пунктлари орқали, тахминан, 0,5 фоизи эса денгиз орқали етиб келган.
Изоҳ (0)