Шимолий Кореянинг Чаганг провинциясида юз берган сув тошқини оқибатларининг олдини ололмаган 30 нафаргача амалдор қатл этилди. Бу ҳақда Daily Star хабар берди.
Провинциядаги сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли 4000 киши ҳалок бўлган. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин сув тошқинларидан кейин инсон ўлими учун амалдорлар жазоланишини айтган.
Август ойи охирида сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудда 20-30 нафар мансабдор шахс бир вақтнинг ўзида қатл этилгани аниқланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Чаганг провинцияси партия котиби Кан Бон Хунни ҳибсга олган.
У, шунингдек, ўқ-дорилар саноати департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган, Ким Чен Инга иш вақтида ҳамроҳлик қилган.
Шимолий Кореянинг шимоли-ғарбий провинцияларида юз берган сув тошқинларида минглаб аҳоли бошпанасиз қолди, кўплаб одам ҳалок бўлди. Давлат оммавий ахборот воситалари кучли ёмғирлар 4100 та уйни, 7410 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, кўплаб администрация бинолари ҳамда иншоотларни вайрон қилгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, шимоли-ғарбдаги Синуюжу шаҳри ва унга қўшни Уйжу шаҳридаги йўллар ювилиб, темирйўллар сув остида қолди.
Шундан сўнг Ким Чен Ин табиий офатларнинг олдини олиш бўйича ўз вазифаларини эътиборсиз қолдирган амалдорларни “қаттиқ жазолаш”ни талаб қилганди.
Изоҳ (0)